RU

Последние новости

14:05"Челси" Клублар ўртасидаги ЖЧда қанча ишлаб олди?  2 13:38Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномасини эълон қилди  2 13:05"Бавария" "Арсенал" аъзосини Санега ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 12:37МЮ ва "Астон Вилла" "Челси" футболчисига даъвогар. Лондонликлар мўмайгина пул ишлаб олмоқчи  2 12:09Дарвозабон излаётган МЮда 2 та вариант бор  2 11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  4 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  6 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  24 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  33 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  21 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  9 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  9

Шерали Бабакулов: “Байрамга байрамона кайфият улашдик деб ўйлайман" Новости

Шерали Бабакулов: “Байрамга байрамона кайфият улашдик деб ўйлайман"

Футбол бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг 7-тур баҳслари доирасида “Сўғдиёна-W” ўз майдонида “Локомотив-W” жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндан сўнг “Сўғдиёна-W” бош мураббийи Шерали Бабакулов ва жамоа сардори Махфуза Туропова ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ғалаба билан бутун Жиззах халқини табриклаймиз. Куни кеча асосий таркиб жамоамиз мағлубиятга учрагани боис кўпчиликда руҳий тушкунлик ҳукмронлик қилаётганди. Жамоамиз билан келишиб, шу жиҳатларни ҳам  ҳисобга олдик ва бугун имкон қадар ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Бугун Жиззах вилоятида байрам. “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Байрамга байрамона кайфият улашдик деб ўйлайман. Мақсадимиз ва режаларимиз амалга ошди. “Локомотив-W” катта  тажрибага эга  жамоа. Ўйинни тактик жиҳатдан тўғри ташкил қилганимиз ўз мевасини берди. 24 май куни ўз майдонимизда ўтган мавсум чемпиони “Металлург-W” ни қабул қиламиз. Ушбу ўйиндан олдин руҳий томондан бугунги  ғалаба биз учун ҳар томонлама керак эди.  Қизлар юклатилган вазифани бажарди. Натижадан қониқдим аммо ўйинда хатоларимиз кўп. Камчиликларни камайтириш борасида машғулотларда меҳнат қилишда давом этамиз. Бугундан “Металлург-W”га қарши тайёргарликни бошлаймиз, - дейди жамоа бош мураббийи.



- Оғир ўйин ўтказдик деб ўйламайман. Қўлимиздан келгунча ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Голлармизни жамоамиз мухлисларига бағишлаймиз. Кейинги ўйинлармиз гранд жамоаларга қарши майдонга тушамиз. Кундан кунга машғулотларни кучайтириб бораяпмиз. Грандларга қарши ўйинларда ҳам яхши натижаларни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз, - дейди жамоа сардори.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика