Шахин: "Боруссия" ўз қийинчиликларини енгишига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман"
18 ноя 2014 12:51
Новости
Шахин: "Боруссия" ўз қийинчиликларини енгишига ҳеч қачон шубҳа қилмаганман"
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Нури Шахиннинг таъкидлашича, "арилар" бундеслига 1-айланаси якунига қадар ўз ҳолатини яхшилай олади.
"Қийинчиликларни енгиб ўтишимизга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Иккинчи айлана бошлангунга қадар кўпроқ очко тўплашимиз керак. Ўзимга келадиган бўсак, оёғимдаги оғриқ деярли билинмаяпти ваниҳоят жамоамга ёрдам бермоқчиман" - дейди Шахин.
Комментарии