RU

Последние новости

20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  5 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  2 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  12 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  108 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  0 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1 16:15Чеферин: "УEФА ҳеч қачон атиги 12 та клуб учун мусобақа яратмайди"  0 15:51Кувайт билан охирги учрашувда Ўзбекистон таркибида кимлар бўлган?  5 15:22Ўзбекистон – Кувайт учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  20

Шавкат Саидов: "Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги натижани унутинглар деганди" Новости

Шавкат Саидов: "Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги натижани унутинглар деганди"

“Металлург” – “Навбаҳор” учрашувидан кейин ҳар иккала жамоа раҳбарлари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтаришди.

Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар мураббийи иштирок этди.

Б.Ашурматов, “Навбаҳор” ФК бош мураббийи:

"Металлург" – кучли жамоа. Жамоа бош мураббийи Рустам ака Мирсодиқовни эса Ўзбекистоннинг энг кучли мутахассисларидан бири деб биламан. Учрашувдан аввал йигитларга Рустам ака ўз шогирдларини ўйинга қандай руҳлантира олишини тушунтирдим. Чунки, Рустам акам менинг ҳам устозим бўлган ва ўзим кўрганлигим, билганлигим учун футболчиларимни шу руҳда тайёрладим. Худога шукур, бугун футболчиларим кўрсатмаларни аниқ бажаришди ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Шу сабабли йигитларга жанговор ўйин намойиш этишгани, охиригача курашишгани учун уларнинг олдига кирганимда ҳам катта миннатдорчилик билдирдим. Агар шундай ўйин кўрсатишда давом этсак, ўзимизга керакли очколарни қўлга киритамиз.
 Беллашув охиригача барчани хаяжонда ушлаб турди. Намангандан бизни қўллаб-қувватлаш учун мухлисларимизнинг келгани ҳам ўйинчиларга қўшимча далда бўлди. Жамоамиз номидан мухлисларга ташаккур айтаман. Рақиб тўғрисида фақат ижобий фикрларни айтишим мумкин. “Металлург”кучли ҳужум чизиғига эга. Шаҳзод Нурматов мамлакатимиздаги индивидуал тарафдан энг кучли ҳужумчилардан бири. Футболда ҳар бир жамоа майдонга ғалаба учун чиқади. Кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлуб бўлади. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ғалабага лойиқ ўйин намойиш этди. Бугун омад биз томонда бўлди. Шу сабабли уч очко эгасига айландик.
 
Шавкат Саидов, “Металлург” ФК жамоа бошлиғи:

Футбол жамоавий ўйин. Футболчиларнинг ҳам жисмоний, ҳам руҳий тайёргарлиги юқори даражада бўлмаса натижага эришиш қийин. Афсуски, биринчи давра якунидаги ғалабалар серияси, иккинчи даврани чемпионликка асосий даъвогар – “Локомотив билан сафарда дуранг билан бошлашимиз жамоа руҳиятига ўзгача таъсир кўрсатди, шекилли. Учрашувдан олдин бош мураббий Рустам Мирсодиқов футболчиларга “Локомотив” билан ўйиндаги ижобий натижани унутинглар, у тарих. Бугунги ўйин ҳақида ўйлашимиз лозим. Рақиб жиддий тайёргарлик билан келаяпти. Майдоннинг ҳар бир қаричи, ҳар битта тўп учун кураш олиб борсакгина мақсадга эришамиз, деб таъкидлаб ўтганди. Аммо бу барча ўйинчиларимиз онгига бирдек етиб бормаганлиги сезилди. Иккинчи таймда ўйинимиз бироз жонланди. Ҳисобни қисқартириб олганимиздан кейин ижобий натижага эришишга умид ҳам уйғонганди. Аммо вақт танқислиги бунга халақит берди. Бугун маҳорат ғалаба қозонди деб ўйламайман. Шижоат, ғалабага иштиёқ устун келди. Мазкур мағлубият футболчиларимизга ҳам, мураббийларимизга ҳам бирдек сабоқ бўлишига ишонаман. Олдинда иккинчи давранинг узун карвони турибди. Йигитлар йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда ҳужумкор руҳда тўп суришади ҳамда ишқибозларимизни албатта ғалабалар билан хурсанд этишади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика