RU

Последние новости

17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  0 17:30Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  1 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  4 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  0 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  1 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  6 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  12 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  6 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3

Шавкат Саидов: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди” Новости

Шавкат Саидов: “Ҳисоб ўйинга мос бўлди”

“Қизилқум” — “Металлург” учрашувидан сўнг, биринчи бўлиб меҳмонлар жамоа бошлиғи Шавкат Саидов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Бугунги учрашув жуда қийин ўтишини аввалдан билардик, — дея сўз бошлади Шавкат Неъматович. — Навоийга жамоамиз таркибда жиддий йўқотишлар билан ташриф буюрди. Турли сабабларга кўра, асосий таркиб ўйинчиларидан беш нафари  “Қизилқум”га қарши майдонга туша олмасди. Шунга қарамай, йигитлар бугун шижоат билан тўп суришди. Қолаверса, охирги учрашувлардаги омадсизликдан сўнг, сафардан очко билан уйга қайтиш жуда ёқимли.

— Бутун ўйин давомида ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган кўплаб вазиятлар юзага келди. Аксарият вазиятларда дарвозабонимиз жамоамиз жонига оро кирган бўлса, айрим ҳолатларда ҳимоячиларимиз ҳам ўз ўрниларида бехато ҳаракат қилишди. Йигитларимиз хатти-ҳаракатидан қониқдим.

— Учрашув олдидан ҳимоячиларимизни эҳтиёткорона ҳаракат қилишларини тайинлагандим. Чунки “Қизилқум” таркибида чемпионат тўпурари Баҳриддин Ваҳобов исталган вақтда рақибни қийин вазиятга солиб қўйиши мумкин эди. Ҳимоячиларимиз кўрсатмаларимизни тўлиқ амалга ошириб, Баҳриддиннинг ўзи истаганидек эркин ҳаракат қилишига йўл қўйишмади. Бир сўз билан айтганда, бугунги ҳисоб ўйинга мос бўлди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика