RU

Последние новости

02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  1 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  0 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  1 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  10 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  1 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3 19:22Ашортиа: "Андроникашвили билан биргаликда "Андижон" яхши натижаларига эришиши учун ёрдам берамиз"  1 18:57Вадим Абрамов: "Аввал бизга етарлича баҳо беришмасди, энди эса даража кўтарилди"  5

Шавкат Муллажонов: “Ал-Шааб”нинг таклифига розилик билдирдим” Новости

Шавкат Муллажонов: “Ал-Шааб”нинг таклифига розилик билдирдим”

Сўнги бир ярим мавсум давомида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафида тўп тепган Шавкат Муллажонов кеча, 6 январь куни, Шаржанинг “Ал-Шааб” клуби билан шартнома имзолади.

30 ёшли марказий ҳимоячимиз БАА чемпионатининг иккинчи қисмида энди шаржаликлар таркибида ҳаракат қилади.

Италиялик машҳур собиқ дарвозабон Вальтер Дзенга бош мураббийлигидаги “Ал-Шааб” Муллажоновнинг ҳисоб бўйича тўртинчи хорижий клубидир. У бунгача Қатарнинг “Ал-Аҳли” (2010/2011нинг 2-ярми, 2011/2012), Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” (2012/2013нинг 1-ярми) ҳамда Хитойнинг “Ляонинь Вувин” (2013) жамоаларида ўйнаган.

- Мен, ўйлаб қарасам, охирги бор майдонга 25 сентябрь куни тушган эканман, - дейди янги легионеримиз. – Бу воқеага уч ойдан ортиқ вақт бўлибди. Иккинчи даврада, маълум сабабларга кўра, мен “Локомотив”да ўйин амалиётисиз қолиб кетдим. Янги мавсум бошланишига ҳам ҳали яна икки ой бор. Орада ушбу катта бўшлиқ пайдо бўлгани учун ҳам мен, гарчи “Ал-Шааб” лигада қолиш учун курашаётган аутсайдерлардан бўлса-да, араблар таклифига розилик билдирдим. Менга айни дамда ўйин амалиёти ҳамда мусобақалашув жараёни жудаям зарур эди. Эътибор берсангиз, мени, гарчи “темирйўлчилар” сафида мавсум сўнгида аксарият вақтимни захира ўриндиғида ўтказган бўлсам-да, миллий терма жамоамизга мунтазам равишда чақираверишди.

Футболчининг агенти Санъат Шарипов ҳам айни шароитда Муллажоновга расмий учрашувлар айни муддаолигини таъкидлади:

- Шавкат Муллажонов катта тажрибага эга ҳимоячи. У мудофаанинг марказида ҳам, ўнг қанотда ҳам бемалол тўп сура олади. Ўзбекистон терма жамоаси рўйхатидан ҳамиша ўрин олувчи футболчилардан. “Ал-Шааб”ни олдинда кучлилар сафида жон сақлаб қолиш учун кечадиган аёвсиз кураш кутиб турибди. Айнан шундай баҳсларда Шавкат бу ерда катта синовдан ўтади. Бу ҳолат у учун қўшимча имконият: агар шу ярим йил мобайнида у ўзини яхши тарафдан кўрсата олса, келгуси мавсумни ҳимоячимиз баландроқ даражадаги бошқа клубда бошлаши мумкин. Бу эса Муллажонов ўз-ўзидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафидаги муқим ўрнини яқин орада яна ўзида ушлаб қолиши эҳтимоли катталашади дегани. Ният қиламизки, нима бўлганда ҳам, бу ўзгариш терма жамоамиз манфаатига хизмат қилади.

Мухлислар яхши билишади, 2013/2014 йиллардаги мавсумнинг иккинчи ярмида “Ал-Шааб” шарафини ҳамюртимиз Ойбек Қиличев ҳам ҳимоя қилганди.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика