RU

Последние новости

14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  0 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  0 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  8 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  2 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  13

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли” Новости

Шавкат Аҳмедов: “Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли”

Кеча биринчи лиганинг иккинчи босқич, 8-туридан ўрин олган “Локомотив-БФК” – “Хотира-79” баҳсида меҳмонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг Уйчи жамоаси техник-директори Шавкат Аҳмедов билан суҳбатлашдик.

- Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин. Сафардан ғалаба билан қайтиш албатта ёқимли. Ўйин асосан тенг курашлар остида ўтди деб ўйлайман. Омадимиз келди ва кўзлаган мақсадимизга эришдик. Учрашув сўнггиларида ғалаба тўпини киритиб, ғалабани илиб кетдик. Биласизми бу муваффақият биз учун жуда керак эди. Йигитларга руҳий жиҳатдан фойдали бўлди деб ўйлайман. Кейинги турларда бу ҳам ижобий самара беради – дея гап бошлади Аҳмедов.

- Рақибга нисбатан биздаги футболчиларнинг тажрибаси юқори эди. Баҳром Юлдашев билан Аюбхон Гаппаров сингари ўйинчилар ўз вақтида олий лигада ҳам ўйнаган. Қолаверса Ботир Каримжонов ва Шуҳрат Ҳамидов эса биринчи лига тоифасида тажрибали футболчилар саналади. Бундан ташқари ўз вақтида ёшлар терма жамоаси сафида харакат қилган иқтидорли ўйинчи Шохжаҳон Аббосовнинг ҳам ёрдами катта бўлмоқда. Қувонарлиси “Локомотив-БФК”га қарши баҳсда тажрибали ҳимоячимиз Дурбек Умаралиев ҳам майдонга тушди. “Футбол-МЕД” тиббий кўригидан ўта олмаган Умаралиев куни-кеча яна қайтадан ўтди. Бу эса жамоага фойдали бўлди. Сардоримизнинг қайтиши ҳам ҳимоя чизиғидаги камчиликларга барҳам берди.

- “Локомотив-БФК” жамоаси тўғрисида фикрларим ижобий. Курашчан ва келажаги порлок клуб деган бўлардим. Уларга яратиб берилган шароитларга ҳам ҳавас қилиш мумкин. Қароргоҳи ва стадиони аъло даражада. Ўйин борасида ҳам чакки эмас. Уларда асосан ёшлар ўйнамоқда.

- Мазкур учрашувга 13 нафар футболчи билан борганимиз рост. Бу жамоада муаммо борлигидан эмас. Балки таркибдаги футболчиларнинг жарохатга йўқлиққани билан боғлиқдир. Шунингдек яна айрим сабабларга кўра, сафдан чиқишди. Нолимаймиз, туман ҳокимлиги томонидан жамоага бўлган эътибор яхши. Тўғри, айрим клублар сингари футболчиларга катта миқдорда маош тўлай олмаймиз. Лекин имкон қадар оз миқдорда бўлсада, вақтида бериб боришга харакат қиляпмиз. Шунинг учун ҳам асосий эътиборни кўпроқ маҳаллий ва ёшларга қаратганмиз. Ўз ўйинини топиб кетиб, олий лига ёки биринчи лиганинг етакчи клубларидан таклиф олса, қаршилик кўрсатмасдан омад тилаймиз.

- Бу йил Уйчи туманида “Пахтакор” номли стадионимиз реконструкция қилинаётгани боис, рақибларимизни Наманган шаҳридаги стадионларнинг бирида қабул қилмоқдамиз. Вилоят футбол федерацияси ҳам қараб турмаяпти. Бунинг учун уларга ҳам миннатдорчилик билдириб қоламан – дейди “Хотира-79” техник директори Шавкат Аҳмедов.

Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика