RU

Последние новости

17:32Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари   0 16:49"Бунёдкор" ва "Шўртан" ўзаро дуранг қайд этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:24Эксперт фикри. Миодраг Радулович: "Нефтчи" - "Насаф" натижасини олдидан айтиб бўлмайдиган ўйин, бу тур жадвалда жиддий ўзгариш қилиши мумкин"  2 16:18"Челси" ва "Ливерпуль" МЮнинг мақсадини илиб кетмоқчи  0 15:21"Арсенал" ва "Барселона" собиқ футболчиси Бразилия клубига ўтди  0 14:54Расман: МЮ Шешкони "Лейпциг"дан 76,5+8,5 млн еврога сотиб олди  3 14:14"Реал" Гонсало билан шартномани 2030 йилгача узайтирди. Ҳужумчи асосий жамоага ўтказилди  3 13:45"Манчестер Юнайтед" Шешко учун қанча тўлайди?  1 13:20Галлахер АПЛга қайтиши мумкин  0 12:52Перес Родрини "Реал"га сотиб олмоқчи ва шахсан ўзи музокара ўтказишга тайёр  3 12:22"Атлетико" италиялик футболчини харид қилади  0 11:58"Реал"да 9-рақамнинг янги эгаси маълум  4 11:35Родри яна жароҳат олди  5 11:13Суперлига. "Бухоро" 7 йилдан буён Навоийдан ғалабасиз қайтмоқда   2 11:04Ғанишер Қодиров: "Қўқон-1912" билан олти очколик ўйин кутиб турибди"  0

Шавкат Аҳмедов: "Мақсадимиз туманда барқарор жамоа шакллантириш" Новости

Шавкат Аҳмедов: "Мақсадимиз туманда барқарор жамоа шакллантириш"

Уйчида "Хотира-79" жамоаси ташкил топгандан буён клубда фаолият юритиб келаётган Шавкат Аҳмедов билан яқинда "Андижон"да учрашиб, у кишидан айрим саволларга жавоб олдик.
- 30 январдан футболчиларни ўз базамизда йиғдик ва февралнинг илк кунидан бошлаб машғулотларга киришдик. Ҳозирча тайёргарлик режа асосида кетмоқда. Таркибда ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ўтган йилги таркибга нисбатан бу йил кўпроқ ёшларга эътибор қаратмоқдамиз. Бунинг учун Уйчи туманида етишиб чиқаётган умуман олганда наманганлик ёш истеъдодли йигитларни йиғинга жалб этиб, уларни жиддий синовдан ўтказмоқдамиз. Талабимизга жавоб бераётганларини олиб қолмоқдамиз. Раҳбарият томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бу борада нолимаймиз.

- Бош мураббийликка бу йил Усмон Асқаралиевни олиб келганмиз. Наманганлик мураббийни ўзимизга устоз деб биламиз. Катта тажрибага эга. Табиийки маҳорати бизга асқотади.

- Бу йил ўз олдимизга қўйган асосий вазифамиз энг аввало туманда барқарор жамоани шакллантириш. Чемпионатда эса иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритиш. Юқорида айтиб ўтганимдек, бу йил асосий эътиборни ёшларни тарбиялашга қаратганмиз. Ўтган мавсум жамоамиз сафида ҳаракат қилган айрим ўйинчилар бу йил олий лига клубларига ўтишди. Жумладан Ғиёс Комилов ўтган мавсумнинг биринчи даврасида айнан "Хотира-79" ўйнаганди. Шунингдек дарвозабон Акмал Ортиқов айни дамда "Олмалиқ" йиғинида иштирок этмоқда. Футболчиларимизнинг олий лига клубларининг назарига тушаётганидан хурсанд бўламиз. Шу боис уларни ортиқча муаммосиз қўйиб юборамиз. Ҳар йили ўйинчилар билан шартнома имзоланаётганда, агарда келгусида олий лига жамоаларидан таклиф бўлса кетишига руҳсат берамиз деган бандни ҳам киритамиз. Насиб қилса жорий мавсумда ҳам бир қатор ёшларимиз кашфиёт бўлади деган умиддаман.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика