RU

Последние новости

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  2 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  3 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  15 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  62 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим" Новости

Шароф Муҳитдинов: "Насаф"нинг таклифини икки ой кутдим ва якунда "Пахтакор"га йўл олдим"

Ўтган ҳафтада "Пахтакор" футболчисига айланган Шароф Муҳитдинов championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди.

Суҳбат давомида ярим ҳимоячи "Пахтакор"га ўтиши ва "Насаф"даги айни пайтдаги ҳолат ҳақида ҳам айтиб ўтди.

"Мазкур жараён тезда рўй берди. "Пахтакор" жамоаси Шота Арвеладзе мураббийлик қилган пайтда ҳам менга қизиқиш билдирганди. Клуб раҳбарлари билан Қаршида гаплашгандик. Ўша паллада менда хориждан ҳам юз фоизлик таклиф бор эди. Хорижга кетишни кўпроқ ўйлагандим. Лекин пандемия туфайли амалга ошмай қолди. Яқинда АГМК жамоасидан ҳам чорлов бўлганди. Шундан сўнг "Пахтакор"дагилар менга жиддий таклиф билан чиқишди. "Насаф"нинг ушбу ҳолатга жавобини икки ой кутдим. Шартнома шартларини ва бошқа жиҳатларини келиша олмадик. Якунда пойтахт клубига ўтишга қарор қилдим. Бир йиллик шартнома имзоладим. Агарда четдан яхши таклиф бўлса қаршиликсиз қўйиб юборишларини шартнома бандларига киритдик. Шу жиҳати манзур келди.

Рақобатдан қўрқмайман. Кучли рақобат бор жойда ўсиш бўлади.  Мақсадим ОЧЛда яхши ўйин кўрсатиб мухлисларни хурсанд қилиш. 

"Насаф"да ҳозирда молиявий ҳолат яхшиланмоқда. Ўйлайманки, академияни ўз ҳолига ташлаб қўйишмайди",- дейди Муҳитдинов.






Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика