RU

Последние новости

00:53Киммих "Бавария"да қолишга яқин  0 00:24Абдуқодир Ҳусанов бугунги ўйинда қандай статистика қайд этди?  3 00:15АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпуль"га мағлуб бўлди, Ҳусанов ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  1 00:05"Лион" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 23:47"Кальяри" — "Ювентус". Йилдиз ва Влахович асосий таркибда  0 23:35Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Айнтрахт"га жавобсиз 4та гол урди, мюнхенликлар энг яқин таъқибчиларидан 8 очко илгарилаб кетишди  2 23:29БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" кутилмаганда "Шаржа"дан устун келди, "Ал Ваҳда"дан йирик ғалаба  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Ливерпуль"га ютқазди. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг катта балл олди  181 23:00U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистон ўз юришини чорак финалда тўхтатди  11 22:32"Челси" Ла Лигадаги ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи  1 22:10Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Жирона"ни мағлуб этиб, очколар бўйича "Барса"га етиб олди, 39 ёшли Модрич ўйинда ҳисобни очди  64 21:56Гризманн ўзининг "Атлетико"даги келажагини белгилаб олди  0 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  5 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  8

"Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди" — Виталий Левченко чемпионлик учун кураш, хакамлар қарори ва хориждан бўлаётган таклифлар хақида Новости

"Шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди" — Виталий Левченко чемпионлик учун кураш, хакамлар қарори ва хориждан бўлаётган таклифлар хақида

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси бу йилги мавсумда мағлубиятсиз одимлашда давом этмоқда.

Бунда албатта Виталий Левченко бошчилигидаги мураббийлар штабининг меҳнатини айтиб ўтиш жоиз. Чемпионатимизга ўтган мавсумда келган мураббий тез фурсатда ўзини кўрсата олди ва табиийки эндиликда кўплаб жамоалар қизиқишлари доирасида турибди. Бу борада батафсил жавоб олиш учун "Нефтчи" устози билан суҳбатлашдик. 

- "Нефтчи" мавсумни қандай ўтказмоқда. Чемпионатда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиш қанчалик қийин?

- Мавсум ҳали якунланмади ва шу сабабдан бир нарса дейиш қийин. Мавсумнинг айнан ҳозирги қисмини барқарор ўтказмоқдамиз, аммо бош мураббий сифатида ўйин сифати ва натижаларимизни яхшироқ бўлишини хоҳлар эдим. Биз ҳар куни ўз устимизда ишламоқдамиз. Ўйлайманки, жамоа ўсишга эришмоқда.

- Ўтган мавсум билан солиштирсак "Нефтчи" натижаларни анча яхшилаб олди. Жамоангиз ўз олдига қандай мақсад қўйган? Чемпионлик, ОЧЛга йўлланмани қўлга киритиш ёки медаллар учун курашиш?

- Олдиндан бир нарса дейишни истамайман. Бизнинг мақсадимиз ҳар ўйинда ғалаба қозониш.

- "Андижон"га қарши кечган учрашувда ҳакам хатога йўл қўйди ва жамоангизнинг тоза голини бекор қилди. Ўйиндан сўнг апелляция бермадингизми?

- Мен кийиниш хонасида вазиятнинг такроран кўрдим ва ҳакамнинг қароридан шубҳаланиб қолдим. Гол урган футболчимиз офсайд ҳолатида эмас эди. Ўйиндан сўнг ҳакамликка эътироз билдирмадим ва апелляция ҳам бермадик. Бизга уч очкони барибир қайтариб беришмас эди.

- Эроннинг "Фулад" жамоаси сизга шартнома таклиф қилди деган гаплар юрибди. Шу гаплар ростми? "Фулад" жамоасидан кимдир сиз билан боғландими?

- Мен бу гапларни рост ёки ёлғон эканлигини тасдиқламайман. Лекин шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди.

- Кипр ва Қозоғистондан ҳам таклифлар бор дейишяпти. Чет элдан булаётган таклифларни кўриб чиқяпсизми?

- Менинг агентим бор ва у шундай вазифалар билан шуғулланади. Ҳозирги кунда агентим менга жуда кўп таклиф бермоқда. Менинг шартномамда сўнгги қарор ўзимда эканлигини тасдиқловчи келишув бор. Мавсум якунига етгач ўйлаб кўрамиз. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- "Нефтчи" легионерлар танловини, селекцияни қандай олиб борди бу йил? Катта клубларда спорт директорлари, скаутлар ишлашади, айрим жамоаларда бош мураббийнинг ўзи назорат қилади. "Нефтчи" эса ҳолат қандай?

- Биз одатдагидек скаутлар билан ишлаймиз. Улар таклиф қилган вариантларни кўриб чиқамиз ва таҳлил қиламиз.

- "Нефтчи" жорий мавсум асосан грузиялик футболчилар билан шартнома тузди. Бунга сабаб нима?

- Бу оддий тасодиф. Грузиялик футболчиларнинг ўйин услуби бўйича Ўзбекистон клубларига мос тушади ва шу сабабдан сўнги йилларда Суперлигада грузиялик футболчилар сони кўпайди.

- Тожикистон федерацияси сизга шартнома таклиф қилдими?

- Саволингизга жавоб бера олмайман. Бир нарсани айтишим мумкинки, Тожикистон терма жамоасида ҳозир бош мураббийи бор.

- Ўзбекистонлик ҳамкасбларингиздан кимни энг яхшиси деб айта оласиз?

- Менга Рўзиқул Бердиевнинг иши ёқади. Мен шахсий фикримдан келиб чиқиб, Рўзиқул Бердиевни айтган бўлардим. 

- Чемпионатимизнинг бошқа клубларида ўзингизни тасаввур қила оласизми?

- Мен бор хаёлим билан "Нефтчи"даман ва айни пайтда бошқа нарса ҳақида ўйламаяпман.

- Ёзги трансферлар ойнасида жамоангиз барча истаган позицияларни кучайтира олдими?

- Бош мураббий ҳар доим кучлироқ футболчилар билан ишлашни истайди. Биз ўзимизнинг имкониятларимиздан келиб чиқиб трансферларни амалга оширдик.

- Антони Контедан кўп нарса ўрганишингизни ва унга ҳавас қилишингиз ростми?

- Ҳа, Конте ва Гасперини каби мураббийларга ўхшашга ҳаракат қиламан. Тактика, ўйин анализи бўйича кўп нарсаларни улардан ўрганаман.

- "Нефтчи" жамоаси футболчилар олдидаги қарзларини ёпдими?

- Бу иш билан раҳбарият шуғулланади ва улар ушбу муаммони ҳал этиш учун барча ишни қилишмоқда.

- Мавсум аввалида дарвозани Акбар Тўраев қўриқлаётганди, ҳозир эса Владимир Назаров асосий таркибда ўйнамоқда. "Нефтчи" жамоаси асосий дарвозабонни қандай танлайди?

- Бизда икки нафар даражаси бир хил дарвозабон бор. Уларнинг сўнгги бир ҳафта ичидаги ҳаракатларини таҳлил қиламиз ва кейин бир қарорга келамиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика