RU

Последние новости

02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  1 01:29ЖЧ-2026 саралаш. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  2 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  10 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  33 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  9 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  151 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4

Шамил Ярулин: "Шўртан"нинг мақсади Суперлигага чиқиш. Қарздорликни тезлик билан ҳал этишимиз зарур" Новости

Шамил Ярулин: "Шўртан"нинг мақсади Суперлигага чиқиш. Қарздорликни тезлик билан ҳал этишимиз зарур"

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон футболининг юқори элитасида иштирок этадиган деярли барча жамоалар аллақачон янги мавсум тайёргарлигини бошлаб юборишган.

Ўз навбатида улар қаторида бир нечта ПРО-Лига вакиллари борлигини ҳам таъкидлаб ўтишимиз мумкин. Мамлакатимиз футболида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган “Шўртан” жамоаси атрофида юз бераётган янгиликлар, нафақат Ғузорликларни, балки юртимиздаги кўп минг сонли футболсеварларни ҳам бефарқ қолдирмаслиги табиий. Шу муносабат билан биз куни кеча “Оқ бўрилар” жамоасининг раҳбариятида иш бошлаган Ш.Ярулин билан ушбу мавзу бўйича мухтасар суҳбатлашдик:

- Шамил Самигулович, аввало “Шўртан” жамоасида фаолият бошлаганингиз билан табриклаймиз. Футбол оламида катта ва бой тажрибага эга эканлигингизни билган ҳолда, Ғузор футболини янада ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизга омад тилаймиз.

- Раҳмат. Ўз навбатида биз ҳам “Шўртан” жамоасининг мавқеини, обрў-эътиборини тиклаш, яна ҳам аниқроғи Суперлигага қайтариш борасида астойдил меҳнат қилишни энг биринчи галдаги мақсадимиз, деб белгилаб қўйганмиз.

- Айтингчи, клубда қайси вазифада иш бошладингиз?

- Бош менежер лавозимида фаолият олиб бораяпман.


- Биринчи галда қилинадиган ишлар режасига нималарни киритдингиз?

- Бу энг аввало клуб ишчи-ходимлари, мураббийлар ва футболчилар олдидаги маош қарздорлиги билан боғлиқ масала.

- Қарздорлик муаммоси қачон бартараф этилиши кутилмоқда?

- Тезлик билан ҳал этишимиз зарур. Негаки, Ўзбекистон Профессионал футбол Лигасининг талабларига кўра, клубларда қарздорлик масаласи ҳал этилмаса янги мавсумда мусобақада иштирок этишга қўйилмайди.

- ПРО-Лига жамоаларининг кўпчилиги янги мавсум тайёргарлигини аллақачон бошлаб юборишган. Бу борада “Шўртан”да қандай янгиликлар бор?

- Шу кунларда йиғин бошлашни режалаштириб турибмиз. Юқорида айтганимдек, қарздорлик масаласини ижобий ҳал этсак, ҳаммаси ўз йўлига тушиб кетади.

- Янги мавсумга жамоани бош мураббий сифатида ким тайёрлайди?

- Ушбу масъулиятли лавозимга биз мамлакатимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, ўтган мавсум якунларига кўра “Машъал”ни Суперлигага олиб чиққан, қолаверса ўз вақтида “Шўртан”да ҳам футболчи, ҳам мураббий вазифасида ишлаган Асрор Алиқуловни таклиф қилдик.

- Демак, мухлисларга уни “Шўртан” бош мураббийи, деб эълон қилсак бўлади, шундайми?

- Ҳа. 2020 йилги футбол мавсумида “Шўртан” бош мураббийи лавозимида Алиқулов фаолият кўрсатади.


- У билан шартнома қанча вақтга тузилди, ёрдамчилари кимлар бўлади?

- Бу ҳақда бош мураббийнинг ўзи гапиргани маъқул, деб ўйлайман.

- Фикрларингиздан маълум бўлишича, жамоа олдига бу йилги мавсумда ПРО-Лига ўйинларида энг юқори ўринларни эгаллаш вазифаси қўйилади?

- Бу йилги энг асосий мақсадимиз “Шўртан”ни Суперлигага олиб чиқиш.

- Бир неча йиллардан буён “Шўртан-Леди” аёллар жамоаси ҳам мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. Жамоанинг бундан кейинги тақдири нима бўлади?

- Қизларимиз Ўзбекистон Профессионал футбол Лигаси байроғи остида ўтказиладиган барча мусобақаларда ўз иштирокини давом эттиришади. Фақат бу йилдан эътиборан жамоа биринчи лигада қатнашади.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика