RU

Последние новости

16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  125 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  13 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  16 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1

Шаҳзодбек Нурматов: "Шўртан"ни сафарда йирик ҳисобда ютишимизни кутмагандим Новости

Шаҳзодбек Нурматов: "Шўртан"ни сафарда йирик ҳисобда ютишимизни кутмагандим

"Металлург"нинг тўпурар ҳужумчиси Шаҳзодбек Нурматов 15-тур якунига кўра, рамзий терма жамоадан ўрин эгаллади.

Ўйиндан сўнг 24 ёшли ҳужумчи билан суҳбатлашдик.

- Шаҳзодбек, аввало "Шўртан" билан кечган ўйинда қозонилган ғалаба билан табриклаймиз. Учрашув ҳақида фикрларингиз?

- Баҳсда ғалаба қозонишимизга ишонгандим. Лекин бу даражада йирик ҳисобда ютишиимизни кутмагандим. Учрашув яхши кечди. Биринчи бўлимда ҳисобни очганимиз фойдамизга ишлади. Иккинчи таймда эса яна иккита тўп киритиб, ишончли ғалабага эришдик.

- Нимани ҳисобига ғалаба қозондинглар? 

- Жамоавий ўйин ва юқори иштиёқ эвазига. Кўз тегмасин жамоамиз ўйинида турдан-турга ўсиш кузатилди. 

- "Шўртан" таркибида ҳам маҳоратли футболчилар талайгина. Бу рақибнинг ўйини ҳақида нима дейсиз?

- Менимча ўтган турдаги мағлубият уларга рухан таъсир ўтказган кўринади. Лекин ўйини ёмон эмас.

- "Металлург" биринчи даврани кўтаринки руҳда якунлади. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, албатта. Ҳозирча турнир жадвалида 7-ўринни эгаллаб турибмиз. Биринчи даврада керакли очколарни жамғара олдик. Энди иккинчи даврада ҳам мухлисларимизни янада хурсанд қилишга уринамиз. 

- Ўзингизни фаолиятингиздан қониқиш хосил қиляпсизми?

- Ҳа. Шу ортда қолган июнь жуда ҳам муваффақиятли ўтди дея оламан. Иккинчи даврада ҳам бекободликлар сафида қолмоқчиман. 

Исломбек Рустамбеков.   

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика