RU

Последние новости

08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  1 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  1 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  4 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  11 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  1 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4 22:24"Манчестер Сити" рекорд трансферни эълон қилди  6 22:04"Реал"да зиддият: Перес ва Алонсо ўртасидаги илк қарама-қаршиликлар юзага чиқди   10 21:26Консейсаунинг "Ювентус"даги келажаги аниқ бўлди  2

Шаҳзод Шайманов: “Машъал” га гол уришни истагандим” Новости

Шаҳзод Шайманов: “Машъал” га гол уришни истагандим”

“Машъал” футбол клуби тарбияланувчиси Шаҳзод Шайманов бу йил “Андижон” учун тўп тепмоқда.
Иқтидорли футболчи кеча ўзининг собиқ жамоасига қарши илк бор ўйнади.

- Шаҳзод, илк бор “Машъал”га қарши ўйнадингиз. Гарчи ўз майдонингларда ўйнаган бўлсангларда, якунда кичик ҳисобда мағлубиятга учрадинглар. Мазкур баҳс ҳақида фикрларингиз қандай?

- Учрашув қийин кечишини олдиндан билардик. Мухлисларимизни ғалаба билан хурсанд этиш учун ҳаракат қилдик. Гол уриш учун бир қатор вазиятлар бўлди. Аммо улардан унумли фойдалана олмадик. “Машъал”га омад ҳам кулиб боқди. Улар битта голли вазиятдан оқилона фойдаланиб қолишди.

- Айтингчи “Машъал” нимани ҳисобига ғалаба қозонди?
- Бу жамоа футболчилари якка курашларда кўпинча устунлик қилди. Қолаверса ғалаба қозониш хоҳиши ҳам уларда кучлилик қилди. Бунинг учун улар ўйин охирларида кўп ҳужум уюштирди.

- “Машъал” собиқ клубингиз бўлгани учунми, майдонда ниманидир исботлашга ҳаракат қилиб ўйнагандек туюлди. Бу ўйинга шахсан сиз ўзгача тайёрланганмидингиз?
- Ҳа, албатта. Ҳозирги жамоамнинг манфаатидан келиб чиқиб бугун унинг ғалаба қозонишини истагандим. Бунинг учун “Машъал” дарвозасига гол уришни хоҳладим. Афсуски бу ўхшамади.

- “Андижон” ортда қолган учта турдан кейин очко олиш тугул ҳаттоки гол ҳам кирита олмади. Омадсизликни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Бу вақтинчалик холат деб ўйлайман. Насиб қилса келгуси ўйинларда ҳаммаси яхши бўлади.

- Энди жамоангиз кейинги турни сафарда “Олмалиқ”қа қарши ўтказади. Бўлажак баҳс ҳам осон бўлмайди. Фикримизга қўшиласизми?

- Ҳа, тўғри. Бу ўйинда бор кучни ишга солиб очко олишга ҳаракат қиламиз. Чунки ўзингиз кўриб турибсиз жамоа сўнгги ўринларда юрибди. Бу ҳеч бир жамоага ёқмайди. Шунинг учун кейинги ўйинларда очко жамғаришга уринамиз.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатдашди.   
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика