Шаҳзод Нурматов: "Миржалол Қосимов ўйиндан олдин гол уришим кераклигини айтганди"
11 апр 2018 21:54
Новости
Шаҳзод Нурматов: "Миржалол Қосимов ўйиндан олдин гол уришим кераклигини айтганди"
Ушбу турда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ўз уйида Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши баҳс олиб борди. "Бунёдкор" бу ўйинда 3:1 ҳисобида рақибларидан устун келди. Учрашув якунланганидан сўнг, "қалдирғочлар" футболчиси Шаҳзод Нурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугунги ўйин қийин бўлди. Биринчи бўлимда кўп югурдик ва бироз чарчаб қолдик. Биринчи бўлимда гол уришимиз учун бир қадам етмади. Иккинчи бўлимда гол уришга эришдик. Ўйиндан олдин бош мураббийимиз Миржалол Қосимов менга гол уришим кераклигини айтганди. Билиб айтган эканлар. Кейинги ўйн "Навбаҳор" билан сафарда бўлади. Ушбу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Кучли рақиблар Наманганда очко йўқотишмоқда. Биз учун ушбу баҳс ҳам қийин бўлади", - дейди Шаҳзод Нурматов

Жаҳонгир Сотолдиев ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии