RU

Последние новости

13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  1 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  0 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  0 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  1 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  35 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  1 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  1 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  13 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7 08:50Энрике Артетанинг гапларига жавоб қайтарди  22 08:27Ярим финалда мағлуб бўлган Артета нималар деди?  23 07:45Пролига. Бугун биринчи давранинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:10ЕЧЛ. ПСЖ "Арсенал"ни мағлуб этиб, Чемпионлар Лигаси финалига чиқди  4

Шаҳзод Нурматов: "Мавсум давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказганимизга қарамай Суперлигада қолишни уддаладик" Новости

Шаҳзод Нурматов: "Мавсум давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказганимизга қарамай Суперлигада қолишни уддаладик"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлига-2021 якунларига кўра турнир жадвалида 10 ўринни эгаллади.

Албатта ушбу кўрсаткич аввалги йилларга қараганда анча паст ҳисобланади. Боиси барчамиз бу жамоанинг ўта ўринларда кўришга одатланганмиз. Лекин мавсум сўнггидаги қалтис вазиятни ҳисобга олганда жамоа кучлилар сафида қолишни уддасидан чиқа олди. Биз билан суҳбатда бўлган ҳужумчи Шаҳзод Нурматов бу борада қуйидагича фикрларни билдирди. 


- "Металлург" учун мавсум қандай ўтди? Қониқарсиз десак жамоа лигада қолишни уддасидан чиқди, қониқарли десак, жамоа эгаллаган ўрни ўзига мос эмас...

- Жуда қийин мавсум ўтказдик. Йил давомида кўп омадсиз ўйинлар ўтказган бўлсакда, охирида Суперлигада қолиш вазифасини бажардик. Охирги иккита ўйиндаги ғалабалардан сўнг барча хурсанд бўлди. 

- Сўнгги учта ўйинда жамоа тартибли ҳаракат қилди ва натижа кўрсата олди. Ноябрь ойидаги ФИФА кунлари кунлари юзага келди. Қайсидир маънода танаффус жамоа учун вақтинча қўниш вазифасини бажариб, футболчилар ўзига келиб олишига ёрдам бердими?

- Шундай десак ҳам бўлади. Тикланиб олишимиз учун ёрдам берди. Шунингдек испаниялик мураббий Луисма Эрнандеснинг ҳам хизмати катта. Ички муҳитни яхшилашга эришди, дея оламан. 

- Александр Лобанов, Камолиддин Тожиев каби футболчилар сўнгги турларда сафга қайтди. Бундай масъулияти катта ўйинда лидерлар кўп нарсани ҳал қилади...

- Уларнинг сафимизга қайтгани жамоанинг руҳини кўтарди. Бу фикрга қўшиламан. Қийин пайтда тажриба барибир ўз сўзини айтади. Етакчиларнинг ўрни катта, деб ўйлайман. Лекин ёшларсиз ҳам вазифасини бажара олмасдик. Чунки майдонда 11 киши ўйнайди. 

- "Металлург" сиз учун қадрдон жамоа ҳисобланади. Шу клуб орқали мухлисларга танилгансиз. Лекин сиз ўйнаган пайтдаги билан солиштирганда ўзгаришлар кўп. Бу сизда қандай фикрларни уйғотди?

- Мазкур жамоада ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. Мухлислари ҳам ўзгача. Мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолган. Кўп нарсалар ўзгарган. Жамоа базаси яхшиланган. Академия ишга туширилди. Кўп ўзгаришларга қўл урилган. 

- Мавсум бошида чемпионат қандай ўтишини тахмин қилган эдингиз? 

- Бошқа жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашларини тахмин қилмаганман. Лекин "Металлург" мавсумни тепа ўринларда тугатишини тахмин қилгандим.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика