Шаҳбоз Умаров Қозоғистон чемпионатига йўл олди
13 июл 2022 19:22
Новости
Шаҳбоз Умаров Қозоғистон чемпионатига йўл олди
БАТЭ ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров фаолиятини Қозоғистон чемпионатида давом эттиради.
Футболчи "Ордабаси" клуби билан мавсум охиригача амал қиладиган ижара шартномаси бўйича битим тузган.
Жорий мавсумда Умаров Александр Михайлов билан юзага келган можаро туфайли асосий таркибда бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
Ўтган мавсум ўзбекистонлик футболчи 27та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол урган ва 8та голга ассистентлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон клубида ўзбекистонлик яна бир футболчи Одилбек Абдумажидов тўп тепади.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии