Шаҳбоз Эркинов олий лигада еттинчи клуб сафида гол урди
26 авг 2016 18:31
Новости
Шаҳбоз Эркинов олий лигада еттинчи клуб сафида гол урди
Қаршининг "Насаф" клуби олий лиганинг 20-турида "Қўқон-1912" жамоасига қарши ўйнади.
Учрашувдаги ҳисобни "аждарлар" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов очди. Бу гол ҳужумчининг "Насаф" таркибидаги илк голи бўлди. Шундай қилиб, футболчи олий лигада еттинчи клуб сафида гол уришга муваффақ бўлди.
Бунгача Эркинов "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Шўртан", "Олмалиқ", "Навбаҳор" ва "Машъал" клубларида тўп киритганди. Маълумот учун, ҳужумчи бугун ўзининг олий лигадаги 84 ва 85-голларини урди.
Похожие новости
19:21
1 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин 6
12:31
"Насаф" - "Сўғдиёна" баҳси бир кун олдинга кўчирилди, чемпионларга кубок ҳам ўша куни топширилади 5
Комментарии