RU

Последние новости

08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  2 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  20 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22

Шаҳбоз Эркинов: “Чемпионат якунида мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак” Новости

Шаҳбоз Эркинов: “Чемпионат якунида мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак”

Қаршида бўлиб ўтган “Насаф” – “Навбаҳор” ўйинида қаршиликлар ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов биринчи бўлим сўнггида наманганликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, мезбонларнинг йирик ғалабасига муносиб улуш қўшди.
Эркинов ўз фикрларини билдириб ўтди: - Бир тур олдин ютқизишимиз керак бўлмаган ўйинда имкониятни бой бергандик. Шу сабабли бу сафар фақат ғалаба қозонишни мақсад қилгандик. Учрашув давомида рақибдан ҳар томонлама кучли эканлигимизни амалда намойиш эта олдик. Чемпионатнинг қолган турларида ҳам чиройли ўйинлар намойиш этиб мухлисларимизни ҳурсанд қилишимиз лозим. “Навбаҳор” жамоаси мен учун бегона клуб эмас. Шу сабабли, клубнинг айни пайтдаги ҳолатига бефарқ эмасман.

Давралар оралиғида “Навбаҳор”ни бир қатор футболчилар тарк этишди. Шу сабабли, жамоа асосан маҳаллий футболчиларига таяниб тўп сурмоқда. Жамоада айни пайтда қандай муҳит хукмрон эканлигидан хабарим йўқ. Икки йил давомида “Навбаҳор”да тўп сурдим. Биз ўйнаган пайтда ёмон жамоа шаклланмаганди. Футболчилар майдонда бир-бирларини яхши тушунган ҳолда ҳаракат қилишаётганди.

Назаримда Бахтиёр Ашурматовни бекорга истеъфога чиқаришди. Айнан Ашурматов кетгач, таркибда жамланган футболчилар ҳам жамоани тарк этишга қарор қилишганди. Бу менинг шахсий фикрим, шу сабабли бошқалар бу фикрга қўшилмаслиги ҳам мумкин.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика