RU

Последние новости

21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  20 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0

Шаҳбоз Беғамов: "Пахтакор" Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда" Новости

Шаҳбоз Беғамов: "Пахтакор" Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда"

Таниқли инсайдер Шаҳбоз Беғамов ўз телеграм каналида "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Насаф" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

Жамоа бугун ўйин тарафлама, тактик томондан ва вазиятлар яратиш борасида "Пахтакор"дан устун ўйнади. "Пахтакор" реал имконият ёки вазият яратмади. Жуда бўш ўйнади. Иштиёқ жиҳатдан ҳам "Насаф" рақибига қараганда икки карра кўпроқ ғалабани истади.

"Пахтакор" футбол ўйнаган темп ўрта даражадан паст, агрессия ноль ва иштиёқ буткул кўринмади. Табиийки бундай бўш ўйинда бирорта айтарли вазият яратилмади.

Ўйиндаги гол "из ничего", "фонарь" урилди, тўғри. Лекин шундан кейин "Насаф" катта жамоалардек тартиб билан натижага қаратилган ўйин қилди. Менимча, "Насаф" бугун "Пахтакор"дан кўпроқ ва кучлироқ қаршилик кутганди. "Насаф" жуда осон ютиб кетди.

Кулгули эшитилиши мумкин, лекин "Пахтакор" қаторасига нечанчи ўйиндирки Войнески давридаги жамоадан кўра икки карра камроқ вазият яратмоқда. Славче пайтида жамоа ўйинида тартиб бўлмаган бўлсада, ҳужумдаги вазиятлар етарлича ташкил қилинган. Шунчаки "реализация" жуда паст бўлганди.

"Пахтакор" чемпионлик ўйинини ўз уйида ютқазди. "Насаф" энг қийин рақибига қарши Тошкентда муҳим ўйинни ўз фойдасига ютди.

Суперлига чемпионлик пойгасида жуда катта бурилиш.

Буёғига "Насаф" чемпионат пешқадами сифатида қолган 6 турни жуда юқори босимда ўтказади. Жамоа менталитет жиҳатдан бунга тайёрми? Агар тайёр бўлса, унда қаршилик мухлислар жуда узоқ кутган онларга оз қолди. "Насаф" иштирокидаги ўйинлар жуда катта қизиқиш ва ажиотаж уйғотади", деб ёзади Беғамов.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика