RU

Последние новости

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  127 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

Шаҳар бедарвоза эмас! Новости

Шаҳар бедарвоза эмас!

Олий лига ўйинлари бошланди-ю, сайтдаги жан-жаллар авжига чиқди.

Биз, сайтимизни нафақат ахборот билан, балки ўқувчиларининг маданияти билан ҳам устун туришини истаймиз. 

Лекин сўнгги ярим йил ичида сайтдаги мана шу файз йўқолди. Бунга тарафкашликни, инсонийлик хулқ атворини, бир ўйинга алмаштириб чегарадан чиқаётган ўқувчилар айбдор бўляптилар.

Ўйламанг, сўкиндим, "админ" кўрмади, тинчиди деб. Олий лига маҳали ҳар бир ижодкоримиз лига билан банд бўлади. Аммо сиз 5 соат аввал бошлаган жан-жалингизни ишини битириб бўлгач албатта кўриб чиқади. Шундай бўляпти ҳам.

Айнан сиз мухлислар учун матбуот котиблари билан ҳамкорликда янги лойиҳани ишга туширдик. 25 йиллик чемпионат давомида ҳали бунақаси бўлмаган эди. Ўйин тугабоқ, фотогалерея, матбуот анжуманлари ва футболчилар билан суҳбатлар сайтда чиқди. Видео орқали голларни томоша қиляпсиз. Бу аввало ўқувчи учун, ўша вилоят футболчисини Тошкентникидан кам жойи йўқлигини исботлаш учун. 

Афсуски, ижодий гуруҳ ўқувчи учун ишласа-ю, коллежни битириган битирмаган, сўкиш аралаштирмасдан, кесатиқ-у, фисху фасодсиз фикр қолдира олмайдиганлар барчасини бир пулга чиқаряпти. 

Берган интервьюсидан сўнг "коментда" гап эшитишни истамаганлиги учун ҳам ОАВ билан гаплашмай қўйди футболчилар. Балки биз ҳали япон футболчиларининг даражасига чиқа олмасмиз, лекин 6:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганида ҳам қўллаб - қувватлаб тура оладиган мухлис даражасига чиқишимизга нима тўсиқлик қиляпти? Бир Ватанда яшаб вилоят бўйича камситишга кимнинг, қандай ҳаққи бор? Барча вилоятлари чамбарчас бўлган, Ўзбекистон номи остида бирлашган бир ҳудудда яшаб туриб нимани талашяпсиз? Уялиш керак бундан! Яхши ҳам чет элликлар сайтдаги фикрларни таржима қилиб мақола қилишмайди. Ваҳолангки, қўшни давлатлардан жуда кўпчилик сайтимизга ташриф буюрар эканлар. Буни футзал мусобақасида кўрдик. Уят эмасми уларни олдида? ОЧЛда қатнашаётган жамоаларга номига омад тилаб, ютқазса устида мағзава ағдариш одат тусига айланди. 4та жамоа эплай олмаган ишни, олий лигада 4та жамоа қаторига куч жиҳатидан ҳам кира олмаган жамоаларимизни арабларни ютиб келишига ўзингиз ишонасизми? 

Сайтда фақат "мен", борман десангиз катта хато қиласиз. Кўп вилоятларни кезамиз, ҳокимиятдан ўқишади, ички ишлардан ўқишади, шифокорлар, олимлар ўқишади. Фан арбоблари сайтга ташриф буюрадилар. Эл ҳурматидаги кишилар доимий ўқувчиларимиз. Уларни олдида сайтни мана шундай "коментлар" билан тушириб қўйиш ниятимиз йўқ. Бунга йўл қўймаймиз ҳам. 50 нафар "комент"чидан, "комент" қолдирмайдиган, аммо мунтазам ўқувчимиз бўлган ўн минглаб ўқувчиларимизнинг манфаатини устун қўямиз. Бугун сайтга кунига 100 000 нафарга яқин ўқувчи киради. Бу кичик аудитория эмас! Интернетдан тўғри фойдаланинг, акс ҳолда биз учун эмас, ўзингиз учун қимматга тушиб қолиши мумкин! "Кўза кунда эмас¸ Кунидаëқ синади"...

Сайт ўз анъанасига содиқ қолади. "Комент"да ҳақорат ва камситиш бўладими - "блок".

Яна бир ҳолатга эътиборингизни қаратамиз. Аввало жан-жални кимдан бошланганини бошидан ўрганиб чиқамиз. Агар Сиз бошламаган бўлсангиз-у, кейин бошлашга мажбур қилишган бўлса ҳам юқоридаги қоида амалда бўлади. Қўл силтаб қўйган ўқувчигина бу вазиятда ғолиб саналади. Мағлублар эса "блок" бўлади. 

Олий лигани чиройли ўтиши бизга ҳам боғлиқ. Яхшиси шундай мухлис бўлинг, ўзбек футболчиси олдингизга келиб тиз чўксин. Омон бўлинг, асабни асранг! У кетса, на Месси, на Роналду сизга қайтиб бера олмайди.


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +72   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика