RU

Последние новости

03:35Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Хетафе"ни мағлуб этди  8 03:26Нодир Абдураззоқов: "Бундай ғалабани ҳеч қаердан топиб бўлмайди"  0 03:23Авазбек Ўлмасалиев: "ОКМК учун камбэк янгилик эмас, бу "Реал" каби одатий ҳолга айланган"  4 02:40«Интер» йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва Италия кубогидан чиқиб кетди  8 01:20Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда  1 00:59Миржалол Қосимов: "Кечирасиз, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида бўлиб ўтади, кубок эмас"  3 00:05Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги ҳисоб ортиқча хотиржамлик берди"  5 23:45"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  5 23:25А Серия. “Парма” ўз уйида “Ювентус”ни мағлубиятга учратди  6 23:04Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  3 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  78 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  3 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0

Шафқатсиз мундиал-3 Новости

Шафқатсиз мундиал-3

Россия яшил майдонларида ўтказилаётган футбол бўйича ХХI жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бу турнирга жами 32 та терма жамоа келади, фақат бир терма жамоа ғолиб бўлади, чемпионат формати шунақа, мундиал шуниси билан қизиқ. ЖЧ-2018да нимчорак финаллар бошлангандан бери бўлиб ўтаётган ҳар бир учрашув бизни қайсидир терма жамоа билан хайрлашишга мажбур қилмоқда.

Нимчорак финал учрашувида Португалия терма жамоасини мундиални тарк этишга мажбур қилган Уругвай терма жамоаси таркибида Гризман, Мбаппе, Погба каби юлдузлари бўлган Франция терма жамоасига дуч келди. Учрашувда Вараннинг бош билан киритган ажойиб голи ва Уругвай посбони Муслеранинг худди ўша сиз ва биз билган Кариус каби қилган қўпол хатоси эвазига Франция терма жамоаси 0:2 ҳисобида Каванисиз ўйнаган Уругвайни таслим этди. Энди биз Каванининг супер зарбаларини, Суареснинг айёрона ҳаракатларини бу турнирда кўрмаймиз, истасак ҳам барибир иложи йўқ, Уругвай шу ерда тўхтатилди.


Чемпионат бошида фаворит деб эътироф этилган терма жамоаларнинг мундиални тарк этишига кўникиб қолаётгандекмиз назаримда. Мундиал карвонидан четга чиққан навбатдаги жамоа бу Бразилия. Таркибида Неймар,   Коутиньо, Фирминьо, Марсело каби юлдузлари бўлган бразилияликлар чорак финалнинг марказий учрашувида ҳозирги кундаги таркиби "олтин авлод" дея эътироф этилаётган Бельгия терма жамоасига тўқнаш келишди. Дастлаб бразилияликлар ўз дарвозасига ўзлари гол уришган бўлишса, кейинроқ Кевин де Брюйне қарши ҳужумда тўпни дарвозага аниқ йўллаб ҳисобни 0:2 кўринишига келтириб қўйди. Бразилия терма жамоаси футболчилари иккинчи таймда рақиб дарвозасини бир марта ишғол эта олдилар холос. Ҳамма Неймар, Фирминьо каби етакчилардан гол кутган бўлсада, Бельгия дарвозасига голни Ренато Аугусто урди. Ҳа кетма-кет фаворитлар тарк этаётган мундиални энди Бразилия ҳам тарк этди, биз энди Неймарнинг дриблингларию симуляцияларини бу мундиалда кўрмаймиз, кўра олмаймиз.


ЖЧ-2018га таркибида Ибрагимович бўлмаган Швеция терма жамоаси келди. Гуруҳ босқичидан чиқди, нимчорак финалда даражаси жиҳатидан ўзига тенг бўлган, хатто давлатлари номи жиҳатидан ҳам бир-бирига яқин бўлган Швейцарияни мағлуб этди. Лекин чорак финалда уларни "футбол ватани" ҳисобланмиш Англия кутиб турган эди. Шведлар ҳарчанд уринишмасин Англия терма жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишмади, энди мундиал карвонида Швеция терма жамоаси йўқ, улар ҳам бизни, жаҳон чемпионатини тарк этишди.


Чорак финалларнинг сўнги учрашувида мезбонлар Россия терма жамоаси Хорватия терма жамоаси билан тўқнашди. Таркибида Черишев, Головин каби иқтидорли футболчилари бор мезбон терма жамоа Хорватия билан иродали тарзда охиригача курашди. Тўғриси охирги Европа чемпионатидан кейин таркиби тарқатиб юборилиб, қайтадан ташкил этилган Россия терма жамоасидан бу  қадар ёрқин ўйин кутмаган эдим. Учрашувнинг асосий ва қўшимча дақиқаларида ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса Хорватия терма жамоасининг қўли баланд келди. Хайр Россия!  Ярим финаллар энди мезбон терма жамоа иштирокисиз ўтади. Шафқатсиз мундиал мана шунақа! Қаршингдан чиққан рақибни ютмадингми, чемпионат мезбони эканлигинг аҳамиятсиз, мундиал карвонидан тушиб қолаверасан.

Ярим финалларда бизни ажойиб учрашувлар кутмоқда. Ушбу босқичга энг кучлилар етиб келишди, уларнинг ҳар бири чемпионликка муносиб. Кузатишда давом этинг, ЖЧ-2018 давом этади!

Бекзод Толибов

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика