"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Ғалабадан бошқа вариантимиз қолмади"
23 апр 2021 20:59
Новости
"Шабаб Ал Аҳли" устози: "Ғалабадан бошқа вариантимиз қолмади"
"Бизда ғалабадан бошқа вариант йўқ. Ўтган ўйинда биз устунлигимизни ҳисобда акс эттира олмадик. Юзага келган 5 имкониятдан фойдалана олмаслик панд берди. Рақиб эса ўйин якунига яқин вазиятларини голга айлантириб, ғалаба қозониб кетди. Биз асосий таркибдаги 5 нафар футболчи хизматидан фойдалана олмадик ва ўйинда рақибга баъзи кичик деталларда ютқаздик. Эртанги учрашувда ушбу камчиликлар бартараф этилади. Биз ўз ўйинимизни кўрсатсак ғалабани таъминлаймиз. Буёғига энди ҳар бир ўйин жамоамиз учун финалга тенг. Ғалаба бизнинг имкониятларимизни оширади ва ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ. Барча эътибор ва диққатимизни АГМК билан бўладиган баҳсга қаратганмиз. Игорь толиққани боис ўтган ўйин захирадан майдонга туширдик. Чунки у жамоамизга ўз лигасида тўлиқ ўйнаб келганди ва бизда ҳам дам олишсиз зич тақвимда ўйнади. Шу боис унинг жисмоний ҳолатини яхшилаб олиши учун имконият бердик", дейди 56 ёшли мутахассис.

Футболчи Абдулла Нақби: "Бизда мағлубиятга жой қолмаган. Эртанги реванш ўйинига барча тайёр. Шунчаки бизга жароҳатлар панд берди. Энди жамоамиз қолган барча ўйинда жанг қилади ва фақат ғалаба илинжида майдонга тушади. Биз ўз даражамизни кўрсатамиз ва ғалабага интиламиз. Буёғига мухлисларимизни бахтли қилиш учун курашамиз".
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии