RU

Последние новости

01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  0 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  0 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  0 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  1 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0 23:44"Қўқон-1912" Шоҳруҳ Маҳмудхожиевнинг трансферини эълон қилди  2 23:33Игор Тудор: "Ишонч билан айтаман, "Тоттенхэм" лигадан тушиб кетмайди"  1 23:15Туркияда ўз жамоалари учун ставка қўйган 32 клуб раҳбарлари ҳибсга олинди  4 22:51ОКМК "Навбаҳор" футболчиси билан "2+1" кўринишида шартнома имзолади  1 22:37Эрон. "Персеполис" ўз майдонида ютқазди, Сергеевдан гол  3 22:15Сака АПЛда энг кўп маош оладиган футболчилар рейтингига қўшилди  2 21:51Ансу Фати фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин  3 21:41"Металлург" Бранимир Йочич билан шартнома имзолади  2

"Севинч" янги мавсумга тайёргарликни бошлади Новости

"Севинч" янги мавсумга тайёргарликни бошлади

Аввал хабар берганимиздек, жамоамиз футболчилари кечадан ўз қароргоҳида йиғилишди ва қишки ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

Машғулотлар асосан “Геолог” аренасида бўлиб ўтмоқда. Чунки, жамоа ҳар йилгидек, футбол мавсумини 22 январда бошланадиган, мини футбол (футзал) бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатидаги иштироки билан бошлайди.

Шу кунларда “Севинч” жамоасининг кўплаб футболчилари Олмалиқ шаҳрида терма жамоамиз сафидаги йиғинда иштирок этишмоқда. Улар 20 январдан клуб сафига қўшилишади. Машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда.

“Севинч” жамоаси таркибида бу йил катта ўзгаришлар рўй бериши мумкин. Бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз.

“Севинч” жамоаси 22 январь куни Тошкент шаҳрига ташриф буюради ва мини футбол бўйича чемпионат учрашувларини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 1-тури 22-27 январь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ёшлик” аренасида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика