RU

Последние новости

14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  1 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  5 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  59 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7

“Севинч” сафарда “Бухоро W” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди Новости

“Севинч” сафарда “Бухоро W” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

"Севинч" Бухоро шаҳрида “Бухоро W” жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувни жамоамиз кўтаринки руҳда бошлашди.

Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ тўғрироғи 51-секундида жамоамиз ўйиндаги ҳисобни очишга эришди. Майдон марказидан бошланган тезкор ҳужум  гол билан якунланди, тезкор голни ярим ҳимоячимиз Зумрат Назарова киритди – 0:1.

Орадан бир-икки дақиқа ўтиб, аниқроғи 4-дақиқада Зумрат Назарова ўзининг учрашувдаги иккинчи голини киритишга эришди – 0:2.

Ушбу голдан сўнг мезбонлар ҳам олдинга ўтишга уриниб кўришди, аммо бунга жамоамизнинг маҳоратли ҳимоячилари йўл беришмади. Ўйиннинг 8-дақиқасида дарвозани ишғол қила олмаган жамоамизнинг тўурари Зебо Жўраева 13-дақиқада мавсумдаги 29-голини киритшга муваффақ бўлди. Жамоаошлари уни жарима майдон яқинида тўп билан таъминлашди, З.Жўраева эса бир неча ҳимоячини алдаб ўтиб, дарвозага аниқ зарба йўллади- 0:3.

Учрашувнинг 21-дақиқасида “Бухоро W” жамоаси таркибида ўзгариш бўлди, майдонни тарк этган Муниса Чориеванинг ўрнига Дилшода Ниёзова майдонга тушди.

Ўйин шундай давом этаётган пайтда жамоамиз озроқ орқага чекиниш қилишди, бу вазиятда мезбонлар ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилишди, натижада бутун жамоа бўлиб ҳимоя қилаётган бухоролик қизлар ҳимояни бўш қолдиришди, тажрибали ўйинчиларимиз эса қарши ҳужум уюштиришиб, кетма-кет икки марта яна уларнинг  дарвозасини ишғол қилдилар. Аввало Зумрат Назарова ўзининг учрашувдаги 3-голини киритиб, хет-трик қайд этган бўлса, орадан кўп вақт ўтмасдан Зебо Жўраева ўзининг учрашувдаги 2-голини киритди – 0:5. Зебо Жўраеванинг бу голи мавсумдаги 30-голи бўлди.

Бу ҳисобда ҳам қизларимиз тўхтаб қолишмади. Улар яна олдинга ўтишда давом этишди. Учрашувнинг 39-дақиқасида мураббийларимиз Зебо Жўраеванинг ўрнига яна бир ҳужумчи Нилуфар Қудратовани майдонга туширишди, чунки олдинда яна муҳим ўйинлар бор, голурар ҳужумчимизни ана шу ўйинларга аяш керак эди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқалари ҳам жамоамиз устунлигида ўтди. Бўлим 0:5 ҳисобида жамоамиз фойдасига ҳал бўлди.

Иккинчи бўлим бошида жамоамиз таркибида яна ўзгариш бўлди. Таржибали ҳимоячимиз Олия Ахмедова ўз ўрнини ёш ўйинчиларимиздан бири Фаёза Самандаровага бўшатиб берди. Иккинчи бўлимни жамоамиз бошлаб берди ва ташкил этилган тезкор ҳужум гол билан яунланди, Олдинги чизиқда турган Мария Моисеевани жамоадошлари тўп билан таъминлашди ва М.Моисеева эса бир неча ўйинчларни алдаб ўтиб, дарвозага аниқ зарба берди – 0:6.

Маҳлиё Сарикова ҳам бугунги учрашувда гол киритди. 55-дақиқада унинг чамаси 30 метрлардан берган кучли зарбасини “Бухоро W” жамоаси дарвозабони Гоккажон Ураева қайтаришга ожизлик қилди – 0:7.

Ушбу ҳисобдан сўнг ўйин асосан майдоннинг рақиб жамоаси тарафида бўлди, жамоамиз фақат ҳужумда ўйнашди, рақиблар эса ҳимояда ўйнашга мажбур бўлишди. Ўйин ана шундай кечаётган бир пайтда ёш ҳужумчимиз Нилуфар Қудратова 72-дақиқада учрашувдаги 8-голни киритди – 0:8.

Учрашув қолган дақиқаларида дарвозаларга голлар киритлмади. Шундай қилиб, жамоамиз мавсумдаги 15-ғалбани қўлга киритди ва очколари сонини 45тага етказиб, яна турнир жадвалининг биринчи поғонасига қайтди.


XXI Ўзбекистон чкмпионати, 15-тур.

“Бухоро W” (Бухоро) – “Севинч” (Қарши) 0:8

Бухоро ш., “Қурувчи” стадиони, 04.10.2015. 16:15да

Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент).

Ҳакамлар: Кристина Середа (Бухоро), Дилфуза Рўзиева (Қарши), Александр Буров (Бухоро).

Назоратчи: Вадим Бегларян (Тошкент).

ЎзПФЛ вакили: Алишер Файзиев.

Голлар: Зумрат Назарова, 1-0:1, 4-0:2, 25-0:4, Зебо Жўраева, 13-0:3, 27-0:5, Мария Моисеева, 46-0:6, Маҳлиё Сарикова, 55-0:7, Нилуфар Қудратова, 72-0:8,

“Бухоро W”: 1.Гоккажон Ураева, 2.Юлдуз Саидова,  9.Мафтуна Очилова,  5.Нозима Ҳидоятова, 7.Вазира Ҳайитова, 8.Муниса Чориева (18.Дилшода Ниёзова 21), 10.Екатерина Лангаева (с), 11.Сабина Жумаева, 15.Муҳайё Жўраева, 17.Зебинисо Мавланова, 20.Наргиза Раҳимова.

Захира: 16.Нозигул Ғиёсова, 6.Дилноза Ниёзова, 4.Нигина Ҳайдарова, 8.Олия Акрамова.

“Севинч”: 1.Ольга Кахарова (16.Матлуба Абдирасулова 27), (12. Лайло Тилавова, 51), 5. Маҳлиё Юсупова (9.Маҳлиё Сарикова 27), 25. Зумрат Назарова, 3.Олия Ахмедова (15.Феруза Самандарова 46), 11. Шахзода Жамолова, 4. Саида Хандамова, 7. Феруза Турдибоева, 17. Танзила Зарбиева, 18. Камола Рисқиева, 19. Мария Моисеева, 10. Зебо Жўраева (с) (23. Нилуфар Қудратова 39).

Захира:  77.Кунноса Нетрояж, 22. Ангелина Полешкевич.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика