RU

Последние новости

10:32"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда  0 10:05Трансфермаркт. ОКМК Аҳмадалиевни "Бунёдкор"дан қанчага сотиб олгани маълум  1 09:39ФИФА Африка жамоасига Россия билан ўйнашни тақиқлади  2 09:12"Барселона" 16 ёшли инглиз ҳужумчисининг трансферни келишиб олди  0 08:45"Ливерпуль" Конате ўрнига "Челси" собиқ ҳимоячисини кўзламоқда — Sports Boom  2 08:20"Ғазалкент" 18 ёшли футболчини деярли 300 миллионга сотиб олди  3 07:53УEФА "Барселона"ни катта миқдорда жаримага тортди  1 07:28Романо Зинедин Зиданнинг кейинги жамоасини маълум қилди  0 01:48Микель Артета: "Ютиб турганимизда бизни яхши кўриб қолиш осон. Дуранг ва мағлубиятда ҳам бизни яхши кўринг"  13 01:15Майкл Кэррик: "МЮда қанча ишлашимни мен ҳал қилмайман"  1 01:07Фабио Капелло: "АПЛ - бошқа сайёра"  3 00:59"Истиқлол" ОЧЛ 2'даги омадсизликдан кейин бош мураббийини истеъфога чиқарди  2 00:48Уэйн Руни Гвардиола кетса "Сити" кимни олиб келиши кераклигини айтди  2 00:21"Кристал Пэлас" Гласнернинг истеъфосини тезлаштириши мумкин  0 23:57ОКМК ёш футболчилари билан шартномаларни узайтирди  0

“Севинч” жамоаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида Новости

“Севинч” жамоаси таркибидаги ўзгаришлар ҳақида

Ўн карра Ўзбекистон чемпиони тўққиз карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган Қаршининг “Севинч” жамоаси таркибида бу йилдан катта ўзгаришлар бўлади.

Жамоамизни бир қатор тажрибали ва кўп йиллар жамоада тўп тепган ўйинчилар тарк этишмоқда. Таркибмизда таниш ибора билан айтганда, “авлодлар алмашинуви” рўй берадиган кўринади.

Демак, моҳир ҳужумчимиз ва жамоамиз тўпурари Зебо Жўраева янги мавсумдан фаолиятини Ғузорнинг “Шўртан Lady” жамоасида давом эттиради. Дарвозабонимиз Ольга Кахарова эса Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Ҳужумчи Маҳлиё Сарикова, ярим ҳимоячиларимиз Феруза Турдибоева ва Зумрат Назаровалар Бекободнинг “Металлург W” жамоаси сафига бориб қўшилишди.

Яна бир тажрибали ҳимоячимиз Маҳлиё Юсупова футболчилик фаолиятини якунлади.

Клубимиз мураббийлар штаби жамоани тарк этган ўйинчилар ўрнини бунгача Муборакнинг “Машъал W” жамоасида ўйнаган, аслида “Севинч” клуби тарбияланувчилари бўлган бир қатор ёш футболчи қизлар ҳисобига тўлдиришга қарор қилишди. Жумладан, ҳимоячи Феруза Бобохўжаева, ҳужумчилар Мафтуна Панжиева, Севара Нормуродова, Шоира Қултўраева ва Шахноза Қурбоновалардир. Шуни таъкидлаш жоизки, бу ёш футболчи қизларимиз Бахром Норсафаров бошчилигидаги мамлакатимизнинг U-19 терма жамоасининг ҳам ўйинчилари ҳисобланишади. Жамоамиз сафига бундай ёш футболчилардан яна қўшилиши кутилмоқда.

Ҳозирги кунда жамоамиз сафида яна бир ўйинчи кўрикдан ўтмоқда, бу муқаддам Бекободнинг “Металлург W” жамоаси сафида фаолият юритган тажрибали ярим ҳимоячи Нозима Эргашевадир. Агар бу футболчи мураббийларимизга маъқул келса, янги мавсумдан жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

“Севинч” клуби олдига бу йилги мавсумда ҳам Ўзбекистон аёллар футболидаги барча совринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган.

Владислав Хан, Бахром Норсафаров, Константин Смирнов ва Ольга Беловалардан иборат клубимиз мураббийлар штаби ана шу вазифаларни бажариш учун ўз иш режаларини ишлаб чиқишган ва бу режаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

“Севинч” жамоамиз ҳозирги кунда Қарши шаҳридаги қароргоҳида янги футбол мавсумига тайёргарлик машғулотларини олиб бормоқда. Жамоамиз 12-16 феврал кунлари Тошкентда бўладиган мини футбол бўйича аёллар ўртасидаги XIII Ўзбекистон чемпионатининг 2-турида иштирок этади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика