RU

Последние новости

12:50Маскерано: "Биз бу ўйинда аутсайдермиз"  0 12:14Бруну Лаже "Челси"дан учралган мағлубиятга изох берди  0 11:52Рейна ўз давридаги энг кучли дарвозабонларни санади  2 11:25Энцо Мареска: "Челси" сўнгги ойдаги энг зўр ўйинини ўтказди"  0 10:43МЮ “Реал“ футболчисига расмий таклиф билан чиқди  0 10:10“Челси“ “Боруссия Д“ футболчисини сотиб олишга яқин  1 09:38Нико Уильямс “Барселона“га талаб қўйди  7 09:05Суперлига. Бугун 14-тур давом эттирилади  3 08:34"Нефтчи" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 08:03Бугун аёллар терма жамоамиз Осиё кубоги саралашдаги юришини бошлайди  3 07:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" "Бенфика"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди  6 01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  4 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  3 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  3 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  5

“Севинч”: Футболчиларимиз терма жамоага таклиф этилди Новости

“Севинч”: Футболчиларимиз терма жамоага таклиф этилди

Ўзингизга маълум, 21 январь куни аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “B” гуруҳидан жой олди. Мазкур гуруҳда терма жамоа Жанубий Корея, Гонконг, Ҳиндистон ва КХДР аёллар термасига қарши баҳс олиб боради.  

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 3-11 апрел кунлари саралаш учрашувларини ўтказади.

Ушбу мусобақага тайёргарлик юзасидан, Шерали Бобоқулов бошчилигидаги терма жамоа 1-10 феврал кунлари Бекобод шаҳрида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади.

Мазкур йиғинга “Севинч” жамоасининг 6 нафар футболчиси таклиф этилди, булар Лайло Тилавова, Мафтуна Жонимқулова, Камола Рискиева, Мафтуна Шойимова, Малика Бурхонова, Нилуфр Қудратовалар.

Эслатиб ўтамиз, айни кунларда Қарши шаҳрида янги мавсум тайёргарликларини олиб бораётган “Севинч” жамоамиз, 12 феврал кунлари Тошкентга боради. У ерда аёллар ўртасидаги мини футбол бўйича XIII Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур учрашувларида майдонга тушади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика