"Севинч": Баҳром Норсафаров ОФК семинарида қатнашади
25 сен 2015 12:48
Новости
"Севинч": Баҳром Норсафаров ОФК семинарида қатнашади
Қашқадарё воҳаси ва мамлакатимизнинг етакчи футбол мутахасисларидан саналган Баҳром Норсафаров Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан 4-7 октябрь кунлари ташкил этилаётган “Энг яхши аёллар футболи мураббийлари” семинар-кенгашида иштирок этади.
Баҳром Норсафаров айни пайтда мамлакатимизнинг U-16 ўсмир қизлар терма жамоасининг бош мураббийи саналади.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ОФК семинарига юртимиздан вакил сифатида Баҳром Норсафаровни юборишга қарор қилди. Бунга албатта етарли сабаблар бор. Ушбу мутахасис қаерда фаолият юритмасин ўзига юклатилган вазифаларни сидқидилдан бажариб келмоқда. Бунга мисол тариқасида Баҳром Норсафаров мураббийлигидаги U-16 ўсмир қизлар терма жамоамизнинг Осиё чемпионати финали йўлланмасини қўлга киритганлигидир.
Хабарингиз бор, Баҳром Норсафаров бошчилигидаги U-16 ўсмир қизлар терма жамоаси шу йили ноябрь ойида Хитойда бўладиган Осиё чемпионатининг финал босқичида иштирок ҳам этишади.
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии