RU

Последние новости

07:44"Лацио" ўз уйида "Кальяри"ни таслим этди. Меҳмонлар ўйинни 9 футболчи бўлиб якунлашига тўғри келди  0 07:21Неймарга иккита ўйин етарли бўлди  0 01:21МЮ янги устози: "Манчестер Сити" - дунёнинг энг яхши жамоаси, Гвардиола эса энг яхши мураббий"  2 01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  8 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  8 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  3 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  6 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0

Севильядан Санкт-Петербурггача: Евро-2020'даги 11 шаҳарнинг 11 стадиони Новости

Севильядан Санкт-Петербурггача: Евро-2020'даги 11 шаҳарнинг 11 стадиони

Сиз билан биргаликда Европа чемпионати географиясини ўрганамиз.

- Дастлаб Евро-2020 13 шаҳарнинг 13 стадионида ўтиши лозим эди.

- 2017 йил декабрда Брюссел Миллий стадион қурилишининг кечикиши сабабли мезбон шаҳарлар рўйхатидан чиқиб кетди. Брюсселда бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувлар Лондонга кўчди.

- 2021 йил апрел ойида Еврони қабул қиладиган шаҳарлар рўйхатида яна ўзгаришлар юз берди: Бильбаонинг ўрнини Севилья эгаллаган бўлса, Дублин ундан буткул чиқиб кетди. Ирландия пойтахтида ўтиши мўлжалланган ўйинлар Лондон ва Санкт-Петербург ўртасида тақсимланди.

Евро-2020'нинг 11 ўйингоҳи

1. Лондон (Англия) — "Уэмбли" (90 000, трибунанинг 25% қисмини тўлдиришга рухсат этилган)

Ўйинлар (8): Англия — Хорватия (13 июнь), Англия — Шотландия (18 июнь), Чехия — Англия (22 июнь), 1/8 финалнинг икки баҳси (26 ва 29 июнь), икки ярим финал (6 ва 7 июль), финал (11 июль).

- Евро-2020 асосий стадиони: "Уэмбли" ҳар қайси стадиондан кўра кўпроқ ўйинларни ўзида қабул қилади (8 учрашув), Лондондаги стадионда турнирнинг асосий тўқнашувлари ўтказилади — икки ярим финал ҳамда финал.

- Эски "Уэмбли" (1923-2000) ўрнига худди шу ном билан янги қад ростлаган замонавий стадион Англияда бўлиб ўтган Евро-1996'нинг асосий аренаси эди. 25 йил олдин "Уэмбли"да гуруҳ босқичидан ўрин олган Англия — Шотландия (2:0) учрашуви, шунингдек, чорак финал доирасидаги Англия — Испания (0:0, пен. бўйича 4:2), ярим финалдаги Англия — Германия (1:1, пен. бўйича 5:6) ва Германия — Чехия (2:1, "Олтин гол") финали каби ҳал қилувчи баҳслар ўтказилган.

- Англияда бўлиб ўтган Евро-1996'нинг Германияга қарши кечган ярим финалда ўйиндан кейинги пенальтилар сериясига мурожаат қилинган. Ўшанда Англия терма жамоасининг ҳозирги мураббийи Гарет Саутгейт муваффақиятсизликка учраган.

- Янги "Уэмбли" (2007 йилда очилган)нинг асосий ўйинлари Чемпионлар Лигасининг 2 та финали саналади – 2011 йилги ("Барселона" — "Манчестер Юнайтед" — 3:1) ва 2013 йилдаги ("Бавария" — "Боруссия" Дортмунд" — 2:1).

2. Санкт-Петербург (Россия) — "Санкт-Петербург" (62 315, 50% қисми тўлишига рухсат берилган)

Ўйинлар (7): Бельгия — Россия (12 июнь), Польша — Словакия (14 июнь), Финляндия — Россия (16 июнь), Швеция — Словакия (18 июнь), Финляндия — Бельгия (21 июнь), Швеция — Польша (23 июнь), чорак финал ўйини (2 июль).

- "Санкт-Петербург" — бу "Газпром Арена"нинг нотижорат номи.

- Россия стадиони Евро-2020 ўйинларининг умумий сони бўйича "Уэмбли"дан кейин иккинчи ўринда туради — 7 га 8.

- Санкт-Петербургда ЖЧ-2018 ўйинлари бўлиб ўтган, шу қаторда учинчи ўрин учун кечган Бельгия — Англия ўйини (2:0).

- Бу йил "Газпром Арена" Чемпионлар Лигаси финалини ўтказиши керак эди, аммо пандемия хариталарни чалкаштириб юборди. УЕФА Санкт-Петербургга 2022 йилги Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи ўйинини ўтказишини ваъда қилмоқда.

3. Рим (Италия) — “Олимпико” (72 698, 25% тўлишига рухсат этилган)

Ўйинлар (4): Туркия — Италия (11 июнь), Италия — Швейцария (16 июнь), Италия — Уэльс (20 июнь), чорак финал учрашуви (3 июль).

- "Олимпико"да Евро-2020'нинг очилиш учрашуви бўлиб ўтади, унда Туркия ҳамда Италия ўзаро баҳслашади.

- Бу тарихий шаҳарнинг асосий аренаси учун Евро-1968 ва Евро-1980'дан кейинги учинчи Европа чемпионати бўлади.

- Дарҳақиқат, "Олимпико" Европа чемпионатининг учта финалини қабул қилгани билан мақтана олади:

1968 йил: Италия — Югославия — 1:1

1968 йил (қайта ўйин): Италия — Югославия — 2:0

1980 йил: ГФР — Бельгия — 2:1

4. Мюнхен (Германия) — «Альянц Арена" (75 000, 20% тўлишига рухсат этилган)

Ўйинлар (4): Франция — Германия (15 июнь), Португалия — Германия (19 июнь), Германия — Венгрия (23 июнь), чорак финал баҳси (2 июль).

- "Альянц Арена" "Ўлим гуруҳи бўлмиш "F" гуруҳи баҳсларини ўзида ўтказади, унда мос равишда аввалги Европа чемпионатининг ғолиби, финалчиси ва ярим финалчиси — Португалия, Франция ва Германия плей-оффга чиқиш учун кураш олиб боради. 

- Мюнхен стадиони бунгача йирик мусобақа — 2006 йилги Жаҳон чемпионатининг ўйинларига мезбонлик қилган. Ўша пайтда "Альянц Арена"да Германия (Коста-Рикага қарши очилиш учрашуви ва 1/8 финалнинг Швеция билан ўйини), Франция ва Португалия ўзаро ушбу стадионда ўйнаган.

- 2011/12 йилги Чемпионлар лигаси финали "Альянц Арена"да бўлиб ўтган. Мюнхеннинг "Бавария"си ўз майдонида Чемпионлар Лигаси финалида майдонга тушган тарихдаги биринчи жамоага айланди ва "Челси"га ютқазди.

5. Боку (Озарбайжон) — "Олимпия" стадиони (70 000, 50% томошабинга рухсат)

Ўйинлар (4): Уэльс — Швейцария (12 июнь), Туркия — Уэльс (16 июнь), Швейцария — Туркия (20 июнь), чорак финал ўйини (3 июль).

- "Олимпия" стадиони Евро-2020 ареналарининг "иккинчи тоифа"сига киритилган, аҳамияти жиҳатидан фақат ярим финал ва финални ўтказадиган "Уэмбли"дан кейин иккинчи ўринда туради. 

- Боку  Санкт-Петербург, Рим ва Мюнхен каби чорак финал ўйинларининг бирига мезбонлик қилади.

- Ушбу аренанинг ўзига хос белгиси сифатида Европа Лигаси 2018/19 йилги мавсумининг финал учрашувини келтириб ўтиш мумкин. Ўша ўйинда Лондоннинг икки клуби тўқнаш келишган, бири бошқасига имконият қолдирмаган: Челси» — «Арсенал» — 4:1.

6. Глазго (Шотландия) — "Хэмпден Парк" (52 103, 25% қисмига рухсат берилган)

Ўйинлар (4): Шотландия — Чехия (14 июнь), Хорватия — Чехия (18 июнь), Хорватия — Шотландия (22 июнь), 1/8 финал учрашуви (29 июнь).

- Евро-2020’даги энг эски стадион: "Хэмпден Парк" 1903 йилда очилган.

- Расмий маълумотларга кўра 1937 йилда "Хемпден Парк"да ўтказилган Англия ва Шотландия ўртасидаги ўйинга 150 минг томошабин йиғилган. Қўшимчасига аренага яна тахминан 20 мингга яқин томошабин ҳам кирган деб айтилади.

- Чемпионлар Лигаси/Кубоги финалларини уч марта ўтказган:

1. 1959/60 йилги мавсум. "Реал" — "Айнтрахт" Франкфурт — 7:3 (энг кўп мухлис кирган финал — 135 000 томошабин)

2. 1975/76 йилги мавсум. "Бавария" — "Сент-Этьен" — 1:0 (мюнхенликлар кетма-кет учинчи совринни ютишган)

3. 2001/02 йилги мавсум. "Реал" — "Байер" — 2:1 (Зидан ғалаба голини урган, сиз бу голни кўрмаган бўлсангиз, футбол мухлиси эмассиз)

7. Амстердам (Нидерландия) — "Йохан Кройф Арена" (54 990, 25% ёки 33% тўлишига рухсат бор)

Ўйинлар (4): Нидерландия — Украина (13 июнь), Нидерландия — Австрия (17 июнь), Шимолий Македония — Нидерландия (21 июнь), 1/8 финал баҳси (26 июнь).

- Илгари ушбу стадион "Амстердам Арена" деб номланган, 2018/19 йилги мавсум бошланишидан олдин у таниқли нидерландиялик футболчи ва мураббий шарафига ўзгартирилган.

- Ушбу стадионда Евро-2000 ўйинлари бўлиб ўтган, шу қаторда нидерландияликлар хафа бўлган ярим финал Нидерландия — Италия (0:0, пен. бўйича 1:3) ўйини.

- "Амстердам Арена" 1997/98 йилги Чемпионлар Лигасининг финал учрашувини ўтказган, унда "Реал" "Ювентус" ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.

8. Будапешт (Венгрия) — "Ференц Пушкаш" (67 215, 100% тўлишига рухсат этилган)

Ўйинлар (4): Венгрия — Португалия (15 июнь), Венгрия — Франция (19 июнь), Португалия — Франция (23 июнь), 1/8 финал ўйини (27 июнь).

- Евро-2020’нинг енг ёш стадиони: деярли 2 йил олдин — 2019 йил 15 ноябрда очилган.

- Европа чемпионатида томошабинларни киритишга чекловлар қўйилмаган ягона ўйингоҳ. 

- Будапештда "Ливерпуль" ва "Лейпциг", "Боруссия" Мёнхенгладбах ва "Манчестер Сити" ўртасидаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финал учрашувлари ўтказилган. Шунингдек, ўтган йили "Бавария" ҳамда "Севилья" ўртасидаги УЕФА Суперкубоги ўйини ҳам айнан "Ференц Пушкаш"га ишониб топширилганди.

9. Севилья (Испания) — "Эстадио Ла Картуха" (60 000, 30% тўлишига рухсат берилган)

Ўйинлар (4): Испания — Швеция (14 июнь), Испания — Польша (19 июнь), Словакия — Испания (23 июнь), 1/8 финал ўйини (27 июнь).

-  Севилья 23 апрель куни Евро-2020 мезбонлари рўйхатидаги яна бир Испания шаҳрини — Бильбаонинг ўрнини эгаллади, сабаби маҳаллий ҳокимият "Сан-Мамес"га томошабинлар киришини истамади.

- Стадион 1999 йилда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати учун қурилган.

- 2002/03 йилги УЕФА кубоги финалига мезбонлик қилган. Ўшанда "Порту" "Селтик"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этганди.

- Ушбу майдонда 2020/21 йилги Миллатлар Лигасида Испания Германияни тор-мор келтирган – 6:0.

10. Бухарест (Руминия) — "Миллий" стадиони (55 600, 25% тўлишига рухсат мавжуд)

Ўйинлар (4): Австрия — Шимолий Македония (13 июнь), Украина — Шимолий Македония (17 июнь), Украина — Австрия (21 июнь), 1/8 финал баҳси (28 июнь).

- Усти тўлиқ ёпиладиган Евро-2020 стадионларидан бири. Қолган иккитаси — "Санкт-Петербург" ва "Паркен".

- Стадион 2011/12 йилги Европа Лигаси финалига мезбонлик қилган — "Атлетико" — "Атлетик" Бильбао (3:0).

11. Копенгаген (Дания) — "Паркен" (38 100, 45% тўлишига рухсат бор)

Ўйинлар (4): Дания — Финляндия (12 июнь), Дания — Бельгия (17 июнь), Россия — Дания (21 июнь), 1/8 финал ўйини (28 июнь).

- Дания гуруҳ босқичидаги барча ўйинларни ўз уйида ўтказади. Россия билан ўйин мезбони қуръа ташлаш йўли билан аниқланди. Бу орқали Россия - Дания ўйини Копенгагенда ўтказиладиган бўлди.

- Евро-2020’да энг кам томошабин сиғадиган стадион.

- "Паркен"да УЕФА таснифидаги 2 та еврокубок финали бўлиб ўтган ва уларнинг ҳар иккисида "Арсенал" иштирок этган: "Канонирлар" 1994 йили Кубок Эгалари Кубогида "Парма"ни енгишган бўлса, 2000 йилда УЕФА Кубогида "Галатасарой" устидан ғалаба қозонишган.

Шерзод Нурматов таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика