"Севилья", "Монако" ва "Арсенал" россиялик футболчига қизиқмоқда
18 июн 2019 18:50
Новости
"Севилья", "Монако" ва "Арсенал" россиялик футболчига қизиқмоқда
"Севилья" ЦСКА форварди Фёдор Чалов билан фаол тарзда музокара олиб бормоқда.
"Армиячилар" форварди Франция терма жамоаси ҳужумчиси Виссам Бен Йеддер билан тандем ҳосил қилиши кутилмоқда. Хабарларга кўра, Россия чемпионати тўпурарига "Севилья"дан ташқари "Монако" ва "Арсенал" клублари ҳам қизиқмоқда.
21 ёшли футболчи Москванинг ЦСКА клуби тарбияланувчиси ҳисобланади ва ҳозир ҳам ушбу жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда.
Чалов шу йилдан эътиборан эса Россия терма жамоасига ҳам жалб этилмоқда.
Ўйинчи жорий мавсум барча турнирларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассистга эришган.

Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии