Севилья дербиси олдидан "Бетис" коронавирусга чалинган уч ўйинчиси кимлигини маълум қилди
02 янв 2021 12:00
Новости
Севилья дербиси олдидан "Бетис" коронавирусга чалинган уч ўйинчиси кимлигини маълум қилди
Испаниянинг "Бетис" клуби жамоада коронавирусга чалинганлар борлигини маълум қилди.
Ла Лига 17-тур доирасидаги "Севилья"га қарши ўйин олдидан ярим ҳимоячилар Хоакин ва Андрес Гуардадо, шунингдек ҳимоячи Мартин Монтойянинг тестлари мусбат натижани кўрсатган.
"Касалланган ўйинчилар яхши ҳолатда, улар ўз уйларида изоляция қилинган ва соғлиқни сақлаш органлари, Ла Лига ва клубнинг ўзи томонидан белгиланган протоколларга риоя қилишмоқда. Жамоанинг қолган аъзолари манфий тест топширган", - дейилади "Бетис" расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, Севилья дербиси бугун, аниқроғи 2 январда бўлиб ўтади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии