RU

Последние новости

Сетьен: "Гризманн - ажойиб футболчи ва биз уни қадрлаймиз" Новости

Сетьен: "Гризманн - ажойиб футболчи ва биз уни қадрлаймиз"

"Барселона" бош мураббийи Кике Сетьен ҳужумчи Антуан Гризманнинг жамоасини ўзгартириши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Хусусан, матбуотда Антуан Гризманнинг "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес билан бўладиган битимга қўшилиши ҳақида хабарлар янгради.

"Гризманн биз учун муҳим. У мунтазам равишда ўйин амалиётига эга бўлмоқда. Ҳозир бизда ротациялар учун имкониятлар кўп, кўрамиз, ким рақобатга дош бера оларкин.

Яна такрорлайман, Гризманн - ажойиб футболчи, биз уни қадрлаймиз. Биз уни асосий таркиб футболчиси деб ҳисоблаймиз, сабаби у "Барселона" учун жуда ҳам муҳим", - дейди Сетьен.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика