RU

Последние новости

22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  0 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  57 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  2 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0 21:10"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  3 20:54А Серия. “Парма” – “Ювентус”. Таркиблар аниқ!  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0 20:21"Манчестер Сити" дарвозабони Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 19:54Григорий Колосовский: "Суперлига жамоасини мағлуб этишга қодирмиз"  1 19:12"Ал Ҳилол" "Барселона" футболчиси учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Ўйинчининг ўзига эса 200 млн. доллар  6 18:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" "Навоий ФА" дарвозасига жавобсиз 9та гол урди  22 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" - "Локомотив" 2:0  1 18:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" меҳмонда "Наманган ФА"ни таслим қилди  1 17:50МЮ Осимхен билан келишиб олди  3

Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Афсонавий ҳимоячи унга қилинган муносабатдан норози Новости

Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Афсонавий ҳимоячи унга қилинган муносабатдан норози

Афсонавий ҳимоячи терма жамоа билан қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларни ютганди.

ПСЖ клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини тугатганини расман маълум қилди. Рамос бу қарорга терма жамоанинг янги мураббийи Луис де ла Фуэнте билан суҳбатдан сўнг келган. 

Қуйида Испания терма жамоаси афсонаси Серхио Рамоснинг хайрлашув сўзларини эътиборингизга тақдим этамиз. Ушбу хайрлашув хатида Серхио Рамос ўзига нисбатан адолатсизлик қилингани ҳақида ёзган. 

"Вақти келди. Испания терма жамоасига хайр дейиш фурсати етди. Қизил фурияга. Бугун тонгда Испания терма жамоаси бош мураббийи билан қўнғироқлашдим. Мураббий мен клубда қандай ўйин кўрсатишимдан қатъий назар унинг режаларига кирмаслигимни билдирди. 

Қанчалик оғир бўлмасин, бу мен узоқроқ давом этишини истаган ва чиройлироқ якунланиши керак деб билган йўлнинг охири. Мен чин дилдан терма жамоадаги фаолиятим айнан ўз хоҳишим билан ёки даражам терма жамоага тортмай қолгандагина якунланиши керак эди деб ҳисоблайман. Бу нарса менга тўғридан-тўғри айтилмаган бўлса ҳам, сезганимдек,  менинг ёшим ёки бошқа сабаб билан бўлмаслиги керак эди. Сабаби ёш бу камчилик ҳисобланмайди. Ёш бу шунчаки рақам ва у натижаларга ёки қандай ўйин кўрсатишга доим ҳам таъсир қилмайди. Мен Модрич, Месси ва Пепе каби ўйинчиларга ҳавас қиламан. Улар футболдаги адолат, анъаналар ва қадр-қиммат тушунчаларига ёрқин мисоллар. Афсуски, менда бундай бўлмади. Сабаби, футбол доим ҳам адолатли эмас ва футбол ҳеч қачон шунчки ўйин бўлиб қолмайди. 

Нима бўлса ҳам, бу нарсани қабул қилишим ва сизлар билан бўлишишим лозим. Мухлисларнинг шунча йил давомида мени қўллаганликлари учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, бошимни тик тутиб бу нарсани қабул қиламан. Менда унутилмас хотиралар қолди. Барча совринларни қўлга киритдим. Бу совринларни биргаликда нишонладик. Мен энг кўп совринларга эга испаниялик сифатида ғурур ҳисини туймоқдаман. Бу белги, либос ва сиз мухлислар мени бахтли қилдингиз. Мен ўз терма жамоамни шу жамоа шарафини 180 марта ҳимоя қилган омадли инсон сифатида қўллаб-қувватлашда давом этаман. Менга ишонган барчага юрагимнинг тубидан раҳмат деб қоламан!", -деб ёзади Серхио Рамос.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика