RU

Последние новости

10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  0 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  12 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  4 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  8 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  3 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1

Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди Новости

Серхио Рамос Испания терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Унинг ўзи бу ҳақда пайшанба куни хабар қилди.

Сўнгги икки йил миллий жамоада ўйнамаган бўлса ҳам, унда ажойиб кўрсаткичлар бор.

• Рамос – терма жамоа рекордчиси. 180та ўйин ўтказган ва анча олдин етакчиликка чиққан. Ҳозирги ўйнаётган ўйинчилардан ўнталикда ҳам ҳеч ким йўқ.

• Серхио илк бор Испания терма жамоасига 18 ёш 361 кунлигида чақирилган, бу 2005 йилнинг мартида бўлганди. У ўшанда тарихдаги энг ёш ўйинчи бўлган. Аммо, бир йил ўтиб унинг рекордини Сеск Фабрегас йўққа чиқарди, кейинчалик эса Боян Кркич, Ансу Фати ва Гави ўтиб кетишди.

• Серхио ҳеч нарсага қарамай, терма жамоадан кетганини ҳозир эълон қилди, у 2021 йилнинг баҳоридан бери ўйнамаётганди – у ҳаттоки Евро-2020га ҳам йўл олмаган, сўнгра ЖЧ-2022ни ҳам ўтказиб юборди.

Янги мураббий ёши туфайли Рамосга ишонч билдирмаётганга ўхшайди. Унинг ўзи қўнғироқ қилди ва буни айтди

Рамос хайрлашаётган бир пайтда Испания терма жамоасининг янги бош мураббийи Луис Де Ла Фуэнтедан норозилигини билдирмоқда – айнан у ўйинчига қўнғироқ қилди ва ортиқ чақирмаслигини маълум қилди.

"Вақти етиб келди – азиз миллий жамоамиз билан хайрлашиш вақти келди. Бугун эрталаб менга ҳозирги бош мураббий қўнғироқ қилди. У менга қандай савиядаги ўйин кўрсатишим ва спорт фаолиятим қандай давом этишидан қатъий назар ҳозирда ва келажакда ишонч билдирмаслигини айтди.

Оғир юрак билан хабар қиламанки, миллий терма жамоа билан эришган барча муваффақиятларимизни ҳисобга олиб, буларнинг давом этишини ва янада ёқимли тарзда якунланишига умид қилган саёҳатим шу билан якунланди.

Чин дилдан ушбу саёҳатим танловим билан якунланишга лойиқлигига ишонаман. Ёки, ҳеч бўлмаса даражам ушбу жамоага мос келмаслиги сабаб. Ёш ёки менга тўғридан-тўғри айтмаган сабабларидан эмас, аммо мен уларни ҳис қилдим.

Ёш бу фазилат ҳам, иллат ҳам эмас, бу шунчаки рақам, ўйин даражаси ёки маҳорат билан боғлиқ эмас. Мен Модрич, Месси ва Пепе каби ўйинчиларга қойил қоламан ва ҳавас қиламан. Улар футболдаги анъаналар, қадриятлар, меритократия ва адолатнинг моҳиятини ифодалайди".

Албатта, шунчаки хайрлашишдан кўра каттароқ нарса борми? Бу хафагарчиликмасми?

Рамос ўзини бошқа "қариялар" билан солиштирди. Ҳали ҳам ўз терма жамоалари билан бўлганларни

Нега Рамос айнан Лука Модрич, Лео Месси ва Пепени ёзди? Уларнинг барчаси 35+, улар эса ҳали клубда ҳам, терма жамоада ҳам асосий таркибда ўйнашмоқда.

• Месси 35 ёшида Аргентина терма жамоасини ЖЧ олтинлари томон бошлаб борди ва жаҳон чемпионатида энг яхши бўлган энг ёши катта ўйинчи бўлди.

• Модрич – Хорватия терма жамоасида жаҳон чемпионатларида майдонга тушган ва терма тарихида гол урган энг ёши катта ўйинчига айланди, у шунингдек клуб миқёсида ҳам доим шундай рўйхатларда.

• Пепе душанба куни 40 ёшни қарши олади, у эса "Порту" асосий таркибида "Интер" билан Чемпионлар лигасида ўйнамоқда! Португалиялик ЖЧда ҳатто терма жамоа сафида гол ҳам урди ва жаҳон чемпионатлари плей-оффида гол урган энг ёши катта ўйинчи бўлди.

Испания терма жамоасини ёшартириш Де Ла Фуэнтега қарши бошланганди – Луис Энрике жамоаси нафақат ЖЧ-2022нинг, балки умуман жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг ёш жамоалардан бўлганди.

Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика