Серхио Рамос Гюндоганга: "Кубок тузатадиган жойларни биламан, аммо..."
08 мая 2018 16:21
Новости
Серхио Рамос Гюндоганга: "Кубок тузатадиган жойларни биламан, аммо..."
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоганнинг саволига жавоб берди.
Олдинроқ, Гюндоган Премьер-лига кубогини тушириб юборган Зинченко ҳақида қуйидаги гапларни айтган эди:
"Кимдир соврин тузатадиган жойни биладими? Дўстим учун сўраяпман".
"Мен кубок тузатадиган бир нечта жойни биламан, аммо 2011 йилдан бери у ерга қўнғироқ қилганим йўқ.
Совринларни тушириб юбориш модага айланиб бормоқда..." - дейди Рамос.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Серхио Рамос Испания Кубогини автобусдан тушириб юборган эди.

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии