RU

Последние новости

16:47Расмий хабар: Абдуллоҳ Олимов - ФарДУ футболчиси!  0 16:25ЕЧЛ. Плей-оффга қуръа ташланди. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид"  45 16:15"Ал Ҳилол" "Реал"га 30 миллион евро таклиф қилган. Қизиғи, Винисиус учун эмас  5 16:00Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Жароҳатлардан сўнг футбол билан хайрлашиш фикри пайдо бўлган эди"  1 15:23Ислом Исмоилов: "Саудия Арабистони билан ўйинда икки хил тактикани синовдан ўтказдик"  0 15:14"Қизилқум" яна бир легионер билан шартнома имзолади  1 14:48Хендерсон "Аякс" сафида майдонга тушишдан бош тортяпти  2 14:12"Ал Аҳли" "Порту" етакчиларидан бирини сотиб олишга яқин  0 13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  2 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  0 12:37Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади"  4 12:19Серхио Рамос ўзига янги жамоа топди  1 11:56"Ал Насср" АПЛда тўп тепаётган осиёлик футболчи учун 107,5 млн евро тўлашга тайёр  3 11:35Расман: "Барселона" футболчиси "Ал Иттиҳод"га ўтди  2 11:15"Хоразм" Туркияда йиғин ўтказади   3

Сервер Жепаров: "Ўйнашга тўлиқ тайёрман" Новости

Сервер Жепаров: "Ўйнашга тўлиқ тайёрман"

"Андижон" - "Локомотив" учрашувида терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров иккинчи бўлимда майдонга тушди.

Бир неча йиллик танаффусдан сўнг Жепаров шу куни олий лигадаги дастлабки баҳсини ўтказди. Учрашувдан сўнг Жепаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Албатта, сафарда уч очкони қўлга киритиш ёқимли, - деб сўзини бошлади Жепаров. – Бугунги беллашувда тажриба ҳамда ўйин маҳорати эвазига ғалаба қозондик, деб ўйлайман. Майдон эгаларига ҳеч қандай имконият қолдирмадик. Ўзимиз яратган вазиятларнинг учтасидан унумли фойдаланган ҳолда ишончли ғалабага эришдик. Гарчи майдоннинг ҳолати яхши ўйин кўрсатиш имконини бермаган бўлса-да, натижага эриша олдик. Бундай майдонларда ўйнаш доим қийин бўлади.


- Андижонда охирги марта ўйнаганингизга ҳам бир неча йил бўлибди...
- Ҳа, 6 йил аввал бу ерга келгандим. Ўшандан бери қандай ўзгаришлар бўлган бўлиши мумкин. Фақат шуни аниқ айтишим мумкин, майдоннинг ҳолати ўша-ўша. Бошқа жиҳатларда ўзгаришлар бор. Билишимча, бу йил Андижонда янги жамоа шаклланмоқда. “Андижон”нинг кейинги ўйинларига омад тилайман.

- Чемпионат тўғрисида нима дейсиз? Узоқ танаффусдан кейин бугунги биринчи ўйинингизни ўтказдингиз.
- Нима дейишим мумкин? Сўнгги йилларда чемпионатимиз баҳслари қизиқарли ўтаётганини билардим. Бу йил ҳам шундай ўтишига умид қиламан. Аммо шуни ҳам айтиш керакки, кўп жойларда майдонларнинг ҳолати ҳали ҳам яхши эмас. Шунга қарамай, сифатли майдонлар ҳам кўпайиб бормоқда. Ўйлайманки, бу йилги мавсум янада қизиқарли ўтади. 



- Жароҳат туфайли бунгача иккита ўйинда таркибдан четда қолдингиз. Бугун эса иккинчи бўлимда майдонга туширилдингиз. Айни пайтда ҳолатингиз қандай?
- Ҳаммаси ортда қолди ва ҳозир жуда яхши ҳолатдаман. Умуман олганда, ўйнашга тўлиқ тайёрман. Бугунги беллашувда мураббийлар мени иккинчи таймда туширишга қарор қилишди. Чунки бизни тез орада Осиё Чемпионлар лигасида, Эронда қийин учрашув кутиб турибди.


"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика