RU

Последние новости

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  59 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Сервер Жепаров фаолиятидаги 9 клуб ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

Сервер Жепаров фаолиятидаги 9 клуб ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи Сервер Жепаров Эроннинг “Истиқлол” клубига кўчиб ўтди.
Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси учун бу профессионал фаолиятидаги тўққизинчи клубга айланди.

Биз ўқувчиларимизга Жепаровнинг барча клубларини эслатиб ўтамиз.

1982 йилда туғилган Сервернинг проффесионал фаолияти Наманганнинг “Навбаҳор” клубида бошланган. 2000-2001 йилларда футболчи 46 ўйинда рақиб дарвозасига 7та гол уришга муваффақ бўлган. Афсуски футболчининг "лочинлар" сафида тушган расмларини топа олмадик. Шундай ишонишга тўғри келади.



2002 йил бошида қаҳрамонимиз Тошкентнинг “Пахтакор” клубига кўчиб ўтганди. Таъкидлаш лозимки, “шерлар” сафида Жепаров жуда кўплаб совринларга эга чиққан. 2002-2007 йилларда кетма-кет олти марта Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлган Жепаров икки бор Осиё Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борган. 2007 йилда МДҲ кубогида ғолиб чиққан.



“Пахтакор” сафида 6 йиллик фаолиятдан сўнг Жепаров Тошкентнинг бошқа бир клуби “Бунёдкор”га ўтди. Ярим ҳимоячи “қалдирғочлар” таркибида ҳам Ўзбекистон чемпиони (2 марта) ва Ўзбекистон кубоги (1 марта) соҳиби бўлди. Илк мавсумдаёқ ярим ҳимоячи 19та гол билан олий лига тўпурарига айланди.



2008 йил Жепаров ўз фаолиятидаги энг катта совринлардан бирини қўлга киритди. Уни Осиё қитъасининг энг яхши футболчиси деб топишди. Ўша йил Сервер “Бунёдкор” билан бирга ОФК Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борганди.  



2010 йилнинг июль ойида “Бунёдкор” Жепаровни Жанубий Кореянинг “Сеул” клубига ижарага берган. Ўша йил охирига қадар ярим ҳимоячимиз К-Лигада 16та ўйин ўтказган, “Сеул” эса 10 йиллик танаффусдан сўнг мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.



2011 йил февралида Жанубий Корея клуби Жепаровни тўлиқ сотиб олганини эълон қилди ва 3 йиллик шартнома тузди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра унинг трансфери корейс клубига 850000 АҚШ долларига тушган. Ўша йил охирида ОФК Жепаровни иккинчи марта Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топди.



Бироқ футболчимиз Кореяда 3 йил қолгани йўқ. Сабаби ўша йилнинг ёзида Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” клуби Жепаровни ўз сафига қўшиб олди. 2011 йилнинг 9 июлида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи араб клубига кўчиб ўтгани эълон қилинди. “Шабаб” Сервер учун “Сеул”га 2700000 АҚШ доллари тўлагани хабар қилинганди.



Жепаров дастлабки мавсумда “Ал Шабаб” сафида муваффақиятли иштирок этган. Жамоа Саудия Арабистони чемпиони бўлди. Йил сўнггида эса қаҳрамонимизнинг ўзи Осиёда иккинчи бор тенгсиз бўлганди. Иккинчи мавсумда мураббий ҳамюртимизга ишонч билдирмади. Шу сабабли у фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга мажбур бўлди.



2013 йилнинг февралида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жанубий Кореянинг “Сеонгнам Илва Чунма” клуби аъзосига айланди. Бу клуб сафида Жепаров Корея Футбол Ассоциацияси кубогида зафар қучди.



2015 йилги Осиё Кубогидан сўнг ўзбекистонлик футболчи “Ульсан Хюндай” клуби билан шартнома тузди. Жепаров “Ульсан” сафида бир йил фаолият олиб борди.



2016 йил бошида ярим ҳимоячи Ўзбекистонга қайтиб Тошкентнинг "Локомотив" клуби билан шартнома тузди. Сервер "темирйўлчилар" билан бирга Ўзбекистон чемпиони бўлди ва Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди.



Янги саргузаштларни хуш кўрувчи Жепаров Эрон чемпионатида ўйнашга қарор қилди ва Теҳроннинг "Истиқлол" клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади. Жепаровга янги клубида омад тилаймиз.




Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +43   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика