RU

Последние новости

11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  0 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:05Sofascore. "Ал Файха" ғалаба қозонган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  0 10:38“Реал Мадрид“ ПСЖнинг етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи  12 10:10Финалда мағлуб бўлган Гвардиола ўйин ҳақида нималар деди?  9 09:41Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ҳал қилган "Бухоро" - "Динамо" учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 09:41Элдор Мойлиев: «Ғалабани мухлисларга бағишлаймиз»  3 08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  17 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  1 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  5 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  12

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман" Новости

Сервер Жепаров: "Чемпион аввалгидек олдиндан аниқ эмас. АГМКдан кўп нарса кутяпман"

Суперлига клубларининг Туркияда олиб бораётган йиғинларида бир қатор ўзбекистонлик ва бошқа мутахассислар ҳам кўриниш бермоқда.

Куни кеча Сервер Жепаров "Навбаҳор" - "Қайрат" учрашувини бевосита стадиондан томоша қилди. Суҳбатдошимиздан жорий йилги чемпионат, терма жамоамиздаги сўнгги йиллардаги пасайиш ва бошқа саволларга жавоб олдик. 

- Сервер Решатович келинг дастлаб нейтрал шахс сифатида Суперлига қуръаси ҳақидаги фикрларингизни билдирсангиз. Илк турда қандай тўқнашувларни кутган эдингиз?

- Қуръа одатдагидек ўтди. Барча жамоалар мавсум давомида кимга қарши ва қачон ўйнашларини билиб олишди. Ҳар доим биринчи тур қизиқарли кечади. Чунки ҳамма катта футболни соғинган, катта иштиёқ билан майдонга чиқишади. 

- Биринчи турда шиддатли ўтиши кутилаётган ўйинлар сони оз эмас. Шахсан сиз учун қайси учрашув қизиқарли ўтади?

- Қолган учрашувлардан қолишмаган ҳолда "Қизилқум" - "Локомотив" ўйин жиҳатдан қизиқарлилиги йўқотмаган. Икки жамоада ҳам янги мураббий иш бошлаган. Бошқача тактика ва услубларни кўришимиз мумкин. 

- Айни пайтда гувоҳ бўлиб турганингиздек 3та жамоадан ташқари қолган клублар Анталияда тайёргарликни олиб боряпти. Бу 2022 йилги мавсумдан кўп нарса кутишимизни англатадими?

- Албатта. Боиси кўп жамоалар тенг кучга эга. Олдингидек мавсум бошланмасдан чемпион номини аниқ айта олмайсиз. Мисол учун "Пахтакор"ни олдиндан олтин медаль олишини айтишарди. Ҳозир ҳеч ким билмайди. 5-6 жамоа ўз барча томонлама ўз ҳолатини яхшилаб олган. 2022 йилда АГМКдан кўп нарса кутмоқдаман. Улар анчадан бери бирга. Охирги икки йилда барқарорликка эриша олди. Ким яхши тайёргарлик кўрса, ўша ғалаба қозонади. 

- Саволим бугунги авлод ҳақида. Нима деб ўйлайсиз яхши футболчи чиқмаяптими ёки уларни тарбиялайдиган мураббийларми?

- Ҳар бир авлодни ўзининг кучли ва кучсиз томонлари бор. Фикримча, бизнинг даврда мутахассислар кўп эди. Ҳозир нимагадир йўқ. Кузата туриб шундай ўйлайди одам. 

- Ўзбекистон терма жамоасининг охирги йиллардаги муваффақиятсизликларидан хабардорсиз. Ҳар доим нимадир етишмайди. Бу сафарги хатодан қандай хулоса чиқариш мумкин?

- Нафақат бизда, балки бундай ҳолат бошқа давлатларда ҳам кузатилмоқда. Футбол бир кундан иборат эмас. Унинг ривожланиши йилларга бориб тақалади. Демак қаердадир ниманидир унутиб қолдиряпмиз. 

- Балки Сречко Катанец бизга армон бўлиб қолаётган Жаҳон чемпионатига олиб чиқиши мумкиндир...

- Ушбу мураббий билан яқиндан суҳбатлашдим. Кучли мутахассис, деб ўйлайман. Катанец жуда тўғри гапларни айтмоқда. Шароит яратиб берадиган раҳбарият, мамлакатдаги футбол даражаси, мураббийнинг кўрсатмаларини тушунадиган футболчиларга ҳам боғлиқлик жойи бор. Барчаси занжирга ўхшаган нарса.

Абдулазиз Искандаров 

Анталия, Туркия

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика