Сьерра Леоналик 15 футболчи келишилган ўйинда иштирок этгани учун футболдан четлатилди
18 июл 2014 13:28
Новости
Сьерра Леоналик 15 футболчи келишилган ўйинда иштирок этгани учун футболдан четлатилди
Келишилган ўйинларда иштирок этгани учун Сьерра Леоне терма жамоаси сардори Иброҳим Каргбо ҳамда 14 нафар ўйинчи футболдан бутунлай четлатилди.
Мамлакат спорт вазирининг маълум қилишича, 2010 йилги Африка Кубоги учун саралаш босқичидан ўрин олган ЖАР термаси билан кечган ўйинда майдонга тушган тушган футболчилар учрашувда гол урмасликка ва ўтказиб юбормасликка келишиб олишган. Натижада баҳс 0:0 ҳисобида якун топган.
Шуни айтиш лозим, Иброҳим Каргбо ўтган мавсумни Бельгия иккинчи дивизионида ўтказди. Шунингдек, уч нафар футболчи - Иброҳим Корома, Самуэль Барлай ва Кристиан Колькер эртага бўлиб ўтадиган Сейшель билан кечадиган ўйинга таклиф олишганди, бироқ улар ҳам футболдан умрбод четлатилди. Бу ҳақда мамлакат спорт вазири Пол Камара ва футбол федерация раҳбари Исха Йохансен расман қарор қабул қилди.

Комментарии