Сергей Ребров АПЛ клубини бошқариши мумкин. У “Ференцварош”ни тарк этди
05 июн 2021 20:50
Новости
Сергей Ребров АПЛ клубини бошқариши мумкин. У “Ференцварош”ни тарк этди
Украиналик мутахассис Сергей Ребровнинг агенти Шандор Варга мижози “Тоттенхэм”ни бошқариши мумкинлигини тасдиқлади.
“Мен ҳали ҳам “Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви билан жуда яхши муносабатдаман. У Будапештда бўлганида, унга Сергейнинг “Ференцварош”да ишлаётганини айтдим. У ҳақиқатан ўша ерда ўзини кўрсатди. Бу ҳақда бир неча бор гаплашдик ва гаплашишда давом этмоқдамиз”, дейди Варга.
Ребров қаторасига уч йил (2019, 2020, 2021) “Ференцварош”ни Венгрия чемпиони қилди. 47 ёшли мутахассис кеча жамоани тарк этди. У 2000-2004 йиллар "шпорлар" шарафини фяутболчи сифатида ҳимоя қилган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии