RU

Последние новости

15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  0 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  0 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  7 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  11 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  13 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  2 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0

Сергей Лушчан «Турон»га қарши ўйиндан кейин: «Инфаркт» бўлишимга сал қолди» Новости

Сергей Лушчан «Турон»га қарши ўйиндан кейин: «Инфаркт» бўлишимга сал қолди»

Про лига 6-турининг марказий учрашувида «Динамо» жамоаси турнир пешқадамларидан бири «Турон» жамоаси устидан устидан муҳим ғалабага эришди.

Ўйиндан кейин Самарқанд жамоаси бош мураббийи Сергей Лушчан баҳс борасидаги таасуротлари билан ўртоқлашди.

- Аввалги ўйинларимиздек бу баҳс ҳам анча қийин ўтди. Биз вазиятимиздан фойдаланиб гол урдик, рақиб эса йўқ. Ўйлаган ва режалаштирган ишларимизни қисман бажардик. Ҳимояда ҳам рақибга айтарли имконият бермадик. Бу ўйинда биз асосан стандартларга катта эътибор қаратгандик, бу борада қатор имкониятга ҳам эга бўлдик. Стандарт вазиятлар бизнинг устунликларимиздан бири, бундан фойдаланишимиз шарт эди. Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар ўйинимизга таъсир қилди. Очиғини айтсам, охирги вазиятлардан биригача «инфаркт» бўлишимга сал қолди. Йигитларга жиддий эътирозим йўқ.

Умуман олганда эса ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқдим. Чунки бугун ўйинни ҳимоядан қуришга интилдик. Сабаби «Турон» ҳужумкор жамоа эди, айниқса қарши ҳужумларда тезкор эди. Аммо футболчиларимиз уларга қанотларда ҳам, марказда ҳам деярли имконият беришмади. Ҳа, хатоларимиз бор, буни муҳокама қиламиз. Ҳозирча биз учун асосийси натижа. Жамоамдан чиройли ўйин талаб қилишимга ҳали вақтли.

Жаҳонгир Аҳмадов, Суҳроб Нуруллоев, Ойбек Нурматов, Азамат Алланиёзовнинг захирадан туширилиши? Ҳа, бу ҳам иккинчи бўлимдаги режаларимиздан бири эди. Чунки жамоанинг аксарият чизиқлари 70 дақиқадан кейин баҳс бошидагидек ўйин намойиш эта олмаслиги маълум эди. Биз таркибда ўзгаришлар қилишда давом этамиз. Ўзгаришлар самара берди ва якунда ғалаба қозондик.

«Шўртан» билан ўйинимиз? Бирорта ўйинимиз йўқки, бизга осон бўлган бўлса. Ҳар бир баҳсда катта куч ва улкан меҳнат эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Ишлашда ва мақсад сари олға боришда давом этамиз.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика