RU

Последние новости

17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  2 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  1 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0

Сергей Лушчан: "Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта, лекин..." Новости

Сергей Лушчан: "Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта, лекин..."

Бугун Фарғонада ПРО-Лиганинг қолдирилган 9-тур учрашуви бўлиб ўтди.

 



Мазкур тур доирасида Фарғонанинг "Истиқлол" клуби Самарқанднинг "Динамо" жамоасини қабул қилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Сергей Лушчан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Сергей Иванович, бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз қандай?

- Яхши ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам охирги дақиқаларгача майдонда кураш олиб борди. Ўйин тақдирини сўнги дақиқаларда урилган гол ҳал қилди. Йигитлар оғир ўйин ўтказишди. Бугунги ўйинни Суперлига сари босилган яна бир қадам деб ҳисобласак бўлади. Жамоамиз футболчилари охиригача кураш олиб боришди ва якунда ғалабага эришдик. Мухлисларга манзур бўладиган томошабоп ўйин бўлди.

- "Динамо"нинг ПРО-Лигада биринчи ўринни эгаллаши имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Биринчи ўрин? Имкониятимиз бор албатта. Лекин бунинг учун рақобатчиларимиз кўрсатадиган натижага ҳам эътибор қаратишга мажбурмиз. Биздан олдинда бораётган жамоалар очко йўқотадиган бўлса, биз қолган барча ўйинларни ютсак ПРО-Лигада биринчи ўринни қўлга киритишимиз мумкин. Бу жуда қийин бўлади. Албатта, бунга бор имкониятимизни ишга солиб ҳаракат қиламиз.

- Навбатдаги ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Кейинги ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта, оғир ўйин бўлади. "Турон" яхши шаклланиб келаётган жамоа. Улар бежизга 3-ўринни эгаллаб тургани йўқ. Навбатдаги икки учрашувимиз пешқадамларга қарши ўтади. Айтиб ўтганимдек, бизни қийин учрашувлар кутиб турибди.

- "Динамо"нинг кейинги режалари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Биз янги жамоа тузмоқдамиз. Табиий холда бунга озроқ вақт керак бўлади. Масалан, ПРО-Лига пешқадами “Шўртан" жамоаси футболчилари 2-3 йилдан бери ўйнашмоқда. "Динамо"ни рақобатбардош ва курашувчан жамоа этиб шакллантириш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бугун камида 3 та яққол имкониятдан фойдалана олмадик. Муҳими якунда 3 очко эгасига айландик.

- Айни дамда Италиянинг "Женоа" клуби таркибида ўйнаётган Элдор Шомуродов сизнинг шогирдингизми?

- Йўқ, Шомуродов Муборакнинг "Машъал” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Биз Элдорни имкониятларини кўриб чиқиб жамоамизга таклиф этганмиз. Шомуродовга янги жамоасида омад тилайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика