RU

Последние новости

17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  2 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  0 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  7 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  11 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2 14:40Родриго АПЛга ўтишни рад этди  9 13:43Ана холос! Гасперини Довбикка чиқиш эшикларини кўрсатмоқда  10 13:10Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  5 12:42Лондон клуби 70 млн фунтлик трансферни амалга оширишга тайёр  1 12:26Эшитдик-да! ЦСКА клубида ўзбекистонлик мураббий иш бошлашга яқин  0 11:51"Манчестер Сити" Грилишни 50 миллион фунтга сотмоқчи, аммо...  0

Сергей Лушчан: "Аҳмадалиев Сардор Рашидовни "еб қўйди" Новости

Сергей Лушчан: "Аҳмадалиев Сардор Рашидовни "еб қўйди"

"Бунёдкор" клуби раҳбарияти мухлислар ўртасидаги учрашувда бир қатор савол-жавоблар бўлиб ўтганди.
- Акмал Шораҳмедов жамоани тарк этди. Ўнг қанот кучсизланиб қолмадими? Акмал анча йиллар давомида жамоа юраги бўлиб қолганди.
Сергей Лушчан:
- Биринчидан ўнг қанот кучсизланмади, у ерда Дилшод Аҳмадалиев ўйнамоқда. У “Ал Жайиш” билан ўйинда Сардор Рашидовни “еб қўйди”. Рашидов айни пайтда Осиёнинг энг кучли қанот ҳужумчиларидан бири. Иккинчидан Аҳмадалиев кўпчилик айтганидек “мени ўғлим”. Акмал Шораҳмедов ажойиб футболчи, етакчи, лекин ёшларни майдонга туширишни истаганим учун у билан хайрлашдик.

Бахтиёр Бобоев: - Шу гапга қўшимча қилиб шуни айтмоқчиман. Акмал Шораҳмедов ажойиб инсон ва “Бунёдкор”нинг ғалабаларига катта хисса қўшган. Унга клуб номидан миннатдорчилик билдираман.

- Ёшларни тарбиялаб уларни асосий таркибда ўйнатиш клуб сиёсатими ёки Сергей Лушанними?
Бахтиёр Бобоев:
- Бу сиёсат “Бунёдкор” клубининг сиёсати. 2014 йилдан буён айнан шу йўлдан оғишмай бораяпмиз. Сергей Лушчан ёки мен клубдан кетсам бу сиёсат тўхтаб қолмайди. Давлатимиз футболни ривожлантириш бўйича шунча шароитлар яратиб бермоқда. Биз академиямиз тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлашимиз керак.

- Сергей Лушчаннинг “Бунёдкор” мухлислар клубига муносабати қандай?
Сергей Лушчан:
- Мутлақо профессионал. Агар жамоа мағлуб бўлиб турганида қўллаб-қувватласангиз бундан жуда хурсанд бўламан. Мен шундай мухлислар клубини кўрганман ҳозирча афсуски “Бунёдкор” мухлислари ҳақида бундай дея олмайман.  

- “Бунёдкор” шу таркиби билан гуруҳдан чиқишига кўзингиз етадими?
Бахтиёр Бобоев:
- Кўпчиликни “Ал Жайиш”ни мағлуб этишимизга кўзи етмаганди. Шундай экан агар Шомуродов, Ҳамдамов ва Шукуров бошқа клубга кетиб қолишмаса гуруҳдан чиқишга ишонаман. Агар улар кетиб қолишса уларнинг ўрнида бошқа ёшлар ўйнашади. Масалан, Рашидов жамоани тарк этганидан сўнг Элдор Шомуродов асосий таркибга кира бошлади ва шундай натижаларга эришди.

- “Бунёдкор” футзал клубига ҳам озгина эътибор қаратишингизни сўрардим.
Бахтиёр Бобоев:
- Саволингиз ўринли. Футболда ўзини кўрсата олмаган ёшларни футзалга ўтказдик. Бу йил бир қатор ёшларимизни “Ардус”га ижарага бердик. Кейинги йил футзал клубимизга аниқ вазифа қўйилади.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика