RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:30Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  14 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4

Сергей Лушандан жиддий гаплар. Буни барча ўқиши керак Новости

Сергей Лушандан жиддий гаплар. Буни барча ўқиши керак

"Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан Суперлиганинг 22-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши учрашувдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Турнир жадвалидаги ўриндан келиб чиқадиган бўлсак, биз учун ҳам, рақиблар учун ҳам ўйиннинг муҳимлиги йўқ эди. Чемпионатда шундай ўйинлар бўлмоқдаки, нима учун ўйнаётганингни ҳам билмайсан. Қолганларни билмадиму, мен учун шундай туюлмоқда. 

Жамоам сўнгги вақтларда қийин учрашувларни жуда кўп бора ўтказди. "Қўқон-1912"га қарши учрашувдан кейин шогирдларим тикланиб олиши учун 20 соатгина вақтга эга бўлди. Бизга Бундеслига футболчилари керак. Улар одам эмас, робот. 

Яна тақвим борасида сўров. Ҳа, биз бу борада кўп ўқияпмиз, эшитяпмиз. Хатолар бор, буни тўғрилаймиз. Бироқ бу учрашув ҳеч кимга керак бўлмади. Иккита керак бўлмаган голларни урдик. Бу рақибларнинг хатоси туфайли бўлди. 

Молиявий қийинчиликлар, умуман олганда жамоада қандай муаммолар бўлишидан қатъи назар "Бунёдкор" - ўзбек футболининг байроқдор жамоаси. Кетма кет уч йилдан "Бунёдкор" фақатгина академиядаги футболчиларига таяниб ўйин кўрсатмоқда. Клубни ҳеч ким қўллаб-қувватламаяпти. Бу шармандалик, барча учун шармандалик. Бу менинг фикрларим. Шунчаки, жамоанинг ушбу ҳолатига қараш жуда қийин. Светнинг ўчирилгани, сув берилмагани... 

Бунга жавоб берадиган, жавобгарликни ўз бўйнига оладиган кимдир борми? Одамларни уйғотмоқчиман. Бу стадион, академияни қуриш учун оз маблағ кетганми? Миллионлар сарфланган. Барчамиз биргаликда қўллаб-қувватлайлик. Буни талаб қиламан. Шунчаки ачинарли.

Санжар Рашидов: "Оғир ўйин бўлишини кутгандик. Очко олишга ҳаракат қилдик. Иккита гол ургандан кейин ғалаба қозона олмаслик аламли экан"

Рейтинг: +151   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика