RU

Последние новости

07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  0 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  3 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  9 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  6 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  73 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6

Сергей Лушан: "ОЧЛдаги битта ўйин тажрибаси олий лиганинг 10та ўйинига тенг" Новости

Сергей Лушан: "ОЧЛдаги битта ўйин тажрибаси олий лиганинг 10та ўйинига тенг"

ОЧЛ 5-тури доирасидаги "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) ўртасидаги ўйиндан олдинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Сергей Лушан ўз фикрларини билдирди.
Гуруҳдан чиқиш имкониятлари қолмаган. Агар йигитларни тинчлантира олсак ва яхши футбол кўрсатсак бизнинг ютуғимиз шунда бўлади. Шогирдларим футбол ўйнай олишади, буни улар бир неча марта исботлашган. Тўғри бизда муаммолар бор. Жароҳатланган футболчилар бор. Аммо ҳозир йигитларнинг руҳий ҳолати анча яхшиланмоқда. Эртага майдонга тушиб нимага қодирликларини кўрсатишлари керак. Рақибимиз анчагина кучли ҳисобланади, - дейди Сергей Лушан.

"Эртага қийин ўйин бўлади. Йўқотадиган ҳеч нимамиз йўқ. Ютишга ҳаракат қиламиз. Ишончни оқлаш учун ғалаба керак", - дейди Даврон Умиров.

- Гуруҳдан чиқишга ишонамиз дегандингиз. Жамоага гуруҳдан чиқиш учун нима етишмади?
- Гуруҳ босқичи бошланишидан олдин мен барча жамоалар каби бизда ҳам имконият бор деб айтганман. Футболчиларимиз учун бу катта тажриба бўлди. Бундай тажрибани ОЧЛда ўйнамай туриб олиб бўлмайди. Масалан ёнимдаги Умиров эртага илк бор ОЧЛда ўйнайди. ОЧЛдаги битта ўйини орқали олий лиганинг 10та ўйинига тенг тажриба олса бўлади. 60 нафардан ортиқ клубимиз тарбияланувчиларимиз олий лигада ўйнамоқда. 3 йилдан сўнг "Бунёдкор" чемпионати бўлади. Бунга интилаяпмиз.

- Имконият қолмаган вазиятда эртага нима қиласизлар?

- Эртага майдонга ғалаба учун тушамиз. Ҳеч қандай босимсиз ҳаракат қиламиз. Агар йигитларимиз ўз қўлларидан келадиган футбол намойиш эта олишса ғалаба қозонишимиз мумкин. Вазифамиз эртага майдонга қалтирамай тушиш. Ҳеч қандай муаммо йўқ.

- Нима учун йигитлантирни тинчлантира олсак деб айтдингиз. Футболчилар нима учун қизишиб кетишмоқда?

- Мен учун футболчи 27 ёшида футболчига айланади. Бунга қадар шунчаки майдонда югуриб юрувчи болакай. Шахсан мен учун. Ўзим ҳам футбол ўйнаганман. Йигитлар нима учун асабийлашишмоқда? Сабаби мухлислар стадиондан уларни қўллашади, уларнинг ота-онаси келади, ТВ орқали миллионлар мухлислар уларни томоша қилишади. Исталган ёш футболчи ҳаяжонланади ва асабийлашади. Фақат ўзини босиб олганидан кейингина ўзининг қўлидан келган ишни бажариши мумкин. Уларни тинчлантира олмасликда мураббийларнинг айби бор.


Рейтинг: -44   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика