RU

Последние новости

13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  2 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0 12:20Аргентинада 18 ёшли футболчи тиззасидан операция қилинаётган вақтида вафот этди  0 11:52"Ғаройиб одамлар" фильми режиссёри "Брентфорд" эгаларидан бирига айланмоқчи  0 11:20Тареми Теҳронни тарк этди  3 10:43Томас Мюллер: “МЛСга ўтишим эҳтимолдан холи эмас”  1 10:06"Пахтакор" Қаршида 3 йилдан буён гол ура олмаяпти  9 09:36Эшитдик-да! Ислом Исмоилов тез орада "Нефтчи"да иш бошлайди  28 09:23Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ильгиз Танташев бошқарган учрашувда "Интер" "Ривер Плейт"ни енгиб кейинги босқичга йўл олди  2 08:44"Андижон" охирги маротаба "Хоразм"ни меҳмонда қачон ютган?  5 08:13Гвардиола клублар ўртасидаги ЖЧ олдидан иссиқ ҳақида: "Биз азобланишга тайёр бўлишимиз керак"  3 07:48Лионель Месси Саудия Арабистони клублари билан фаол музокара олиб бормоқда  10 07:30Факт: "Бухоро" 9 йилдан сўнг Олмалиқда ғалаба қозонди  2 06:57Суперлига. Бугундан 14-турга старт берилади  6 02:44Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Боруссия Д” “Ульсан” устидан ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди  0

Сергей Лушан: "Насаф"га қарши ўйин қизиқ бўлади деб ўйлайман" Новости

Сергей Лушан: "Насаф"га қарши ўйин қизиқ бўлади деб ўйлайман"

"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Навбатдаги қийин ўйин. Ғалабадан хурсандмиз. Натижадан қониқдим. Гол киритганимиздан сўнг бошқача ўйнай бошладик. Шунингдек, рақиблар сардори ҳам жароҳат олди. Унга соғлиқ тилайман. Умуман, бугун "Пахтакор"га қийин бўлди.

Октябрь ойида икки ҳафталик йиғин ўтказмоқчимиз. Қандай бўлишидан қатъий назар, кучли футболчилар майдонга тушадилар. 

"Насаф" ҳақида фикрларим? Рўзиқулни анчадан бери биламан. Тартибли, кучли мураббий. "Насаф" биринчи йил етакчилар қаторида юрмаяпти. Уларни доимо етакчи ҳисоблаб келганман. Улар ўтган йили ҳам чемпион бўлишлари мумкин эди. Ўйлайманки, уларга қарши ўйин қизиқарли бўлади. 

Финал бўлиб ўтадиган стадионни фарқи йўқ. Федерация қандай қарор қабул қилса ўша ерда бўлади. Бизга фарқи йўқ. 

Биз режа бўйича ўйнадик. Асосийси, керакли ҳисоб қўлга киритилди. Бугун рақибда яхшигина имкониятлар бўлганди. Баҳтимизга, улардан фойдалана олишмади. Балки, мухлислар учун зерикарли ўйин бўлгандир.

Келишиб олгандик? Ким ким билан, лекин "Пахтакор" билан "Бунёдкор"нинг келишуви бўлмайди (кулади)", деб ўз фикрларига якун ясади Лушан.


Азиз Тўхтамуродов

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика