RU

Последние новости

10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  0 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  0 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  0 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  0 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  5 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0

Сергей Лушан: "Истеъфо? Мени олдимда хориждан бешта таклиф бор" Новости

Сергей Лушан: "Истеъфо? Мени олдимда хориждан бешта таклиф бор"

"Бунёдкор" бош мураббийи Сергей Лушан "Локомотив"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида истеъфога чиқишдан қўрқмаслигини билдирди.

- Ўйин ҳақида ҳеч нарса дейишга ҳожат йўқ. Ютқаздик. Натижа ҳаққоний бўлди. Дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Аммо "Локомотив" даражасидек жамоаларга қарши баҳсда ҳимоядаги биргина хато ҳам қимматга тушади.
Мавсумни янада яхшироқ ўтказишимиз ҳам мумкин эди. Ёки аксинча, ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Ҳозирги кунда жамоамиз кўрсата оладиган натижаси бу иккинчи ўрин. Футболчиларнинг бор имкониятидан тўлиқ фойдаландик. Бундан ортиғига ҳозирча кучимиз етмайди. Агарда янада жиддийроқ вазифаларни бажармоқчи бўлсак, унда 3 нафар юқори даражадаги футболчиларни жамоага олишимиз керак. Масалан Жепаров ёки Кападзе даражасидаги футболчиларни жамоага олиб келишга молиявий имкониятларимиз етмайди. Аммо биз ўзимизга керакли бўлган футболчиларни изламоқдамиз. Юқори савиядаги футболчиларни топишга ҳаракат қиламиз. Баъзилар билан музокаралар ўтказилмоқда.  

- Агарда "Бунёдкор" финалга йўлланмани қўлга кирита олмаса, бу сизнинг фаолиятингизга таъсир қиладими?
- Мени олдимда ҳозирда хориждан бешта таклиф мавжуд. Бу мени қизиқтирмайди. Мени ўзимнинг эътирозларим бор, балки менга бошқа эътирозлар бўлиши мумкин. Мен ўз ишимни бажардим. Бундан кўнглим тўқ, сабаби виждоним тоза. Мени ишимни эса клуб раҳбарияти баҳолайди. Улар нима деса шу бўлади.

- Мавсум аввалида сиз "Бунёдкор" ҳар учала фронтда (ОЧЛ, Олий лига, Ўзбекистон кубоги) ғолиблик учун курашади дегандингиз. ОЧЛ ва Олий лигада вазифалар бажарилмади. Энди фақат Ўзбекистон кубоги қолди...
- Мен ўз ҳаётимни ушбу ўйиндаги ғалаба ёки мағлубиятга аралаштирмайман. Бу футбол. Унда нима бўлишини билмайман. Жамоани учрашувга тайёрлайман. Қандай ўйнашимизни эса вақт кўрсатади. Хотиржам ишлайвераман. Чунки бу мавзу мени ўйлантирмайди. Агарда менга ишлашга имкон беришса, унда буни ўйлаб кўраман. Агарда истеъфога чиқаришса, клубга миннатдорчилик билдириб кетаман. Истеъфо бу муаммо эмас. Мен ўз ишимни кўрсатиб қўйганман. Ишсиз қолишдан кўпроқ нима қилишни билмайдиганлар қўрқишсин.

- "Локомотив" билан бўладиган ярим финал жавоб баҳси олдидан жамоада йўқотишлар йўқми, жароҳатланганлар масалан?
- Жамоада бу борада бироз муаммолар бор. Сато, Жавлон Иброҳимов, Нурматов шамоллаган. Ўйинга ким тайёр бўлса ўшани майдонга тушираман. Асосий таркибни аниқлаётганда фамилияларга эътибор қаратмайман.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика