RU

Последние новости

12:26Зинченко Лондоннинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 11:58"Ньюкасл" 55 млн фунтлик трансферни амалга оширди  1 11:32"Реал" Мак Аллистерга қизиқмоқда, аммо...  0 11:00Родриго “Арсенал“га ўтиши учун аниқ бир талабни қўйди  8 10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  1 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  1 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  2 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  4 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  5 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  7 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  15

Сергей Лушан: "Баъзида 3та гол уриб юта олмаймиз, баъзида 1та гол билан мағлуб бўламиз" Новости

Сергей Лушан: "Баъзида 3та гол уриб юта олмаймиз, баъзида 1та гол билан мағлуб бўламиз"

"Зоб Аҳан" - "Бунёдкор" учрашувидан олдин ташкил этилган матбуот анжуманида Сергей Лушан ва Баҳодир Насимов қатнашди.

"Яхши ўйин кутаяпман. Рақиб жуда тартибли жамоа. Эрон футболи доим тартибга асосланган. Рақибни ўрганиб чиққанда кучсиз томонлари кам эканини кўрдик", - дейди Лушан. 

"Эртага ғалаба учун майдонга тушамиз. Эронда асосан ҳимоявий футбол ўйнашади. Эртага насиб қилса мухлисларни хурсанд қиламиз", - дейди Баҳодир Насимов. 

- "Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги юриши ўтган йилгидек бўлмаяптими? Бу сизни ҳавотирга солмаяптими?

- Йўқ. Биз олдинга интилаяпмиз. Эртанги баҳс қандай бўлишини вақт кўрсатади. Барчаси майдонда ҳал бўлади, мен футболчиларимга ишонаман. Умид қиламанки ғалабага эришамиз. 

- Жамоа ўз майдонидаги охирги 4та ўйинда 0:1 ҳисобида ютқазди. Бунга изоҳ борми?

- Баъзида 3та гол уриб юта олмаймиз, баъзида 1та гол ўтказамиз ва мағлуб бўламиз. Бу футбол унда барча нарса бўлиши мумкин. 

- Ҳимоявий ўйин устида ишландими?

- "Зоб Аҳан" сафида ҳар бир футболчи ўз ишини 100 фоизга бажаришга ҳаракат қилади. Эртага рақиб қарши ҳужумда ўйнайди.

- Машғулотларда қайсидир футболчилар қолиб ўз устиларида ишлашадими? 

- Албатта, кўпинча ёшлар кўп ишлашади. Машғулотлар етарли даражада ўтказилади. 

- Сиз Эронда ўйнагансиз. "Зоб Аҳан" ҳақида қандай маълумотларингиз бор?

Баҳодир Насимов: - Жамоа сафига собиқ клубим "Падидеҳ"дан икки футболчи қўшилди. Эронда асосан 11 нафар футболчи ҳужумда ва 11 нафар ҳимояда ўйнайди. Эртага ғалаба учун ҳаракат қиламиз. 

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика