Сергей Кучеренко: "Насаф" ҳар қандай финални ва халқаро учрашувни қабул қилишга тайёр"
16 мар 2021 11:32
Новости
Сергей Кучеренко: "Насаф" ҳар қандай финални ва халқаро учрашувни қабул қилишга тайёр"
Улар орасида Қаршининг "Насаф" клуби йўқлиги кўпчиликни ажаблантирди. Шу масалада клуб бош менежери Сергей Кучеренкога қўнғироқ қилдик.
- ПФЛ 2021 йилги мамлакат кубоги финалини қабул қилишни истаган клублар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида "Насаф" йўқ. Бунга қандай муносабат билдирасиз?
- Биласизми "Насаф" ҳар қандай финални ва халқаро учрашувни қабул қилишга доим тайёр. Бизнинг инфратузилмамиздан барчангиз хабардорсиз. Бир неча йиллар давомида ушбу стадионда Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари ўтказиб келинган.
- Ундай ҳолда нега рўйхатда "Насаф" йўқ?
- Техник директоримиз айни пайтда Тошкентда ва у ПФЛ вакиллари билан бу борада оғзаки гаплашган. Бироқ ПФЛ расмий хат сўраган. Хат техник директоримизга етиб борди ва бугун ПФЛга етказади.
- Бироқ ариза қабул қилиш 14 март куни тугаган экан...
- Умид қиламанки ПФЛ бизга имконият беради.
Нарзулла суҳбатлашди
2021 йилги Ўзбекистон Кубоги финалини қабул қилиш учун 5та клуб ариза юборди
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии