RU

Последние новости

13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  1 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  0 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  0 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  18 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  14 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20 07:30Алонсо йирик мағлубиятдан сўнг нималар деди?  35

Сергей Ковшов: "Эртага жанговор ўйин бўлади" Новости

Сергей Ковшов: "Эртага жанговор ўйин бўлади"

Ўзбекистон кубоги, чорак финали доирасидаги “Бухоро” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин Қўқонликлар катта мураббийи Сергей Ковшов фикрларини қуйидагича баён қилди.

- Ҳозирги кунда чемпионат ва кубок ўйинлари биз учун бир хил аҳамиятга эга. Биз хоҳ кубок ўйини бўлсин, хоҳ чемпионат ўйини бўлсин фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Дастлабки ўйиндаги 1:1 ҳисоби шундан дарак берадики биринчи ўйин жуда шиддатли ўтган. Голлар ҳам, сариқ ва қизил карточкалар ҳам бўлди. Эртага ҳам жуда шиддатли ўйин бўлишини тахмин қиляпман.

Давралар оралиғида жуда фойдали йиғинни ўтказдик. Ҳозирги кунда таркибимиздаги футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари юқори даражада. Таркибимизда бир қатор ўзгаришлар рўй берди. Тактик жиҳатдан ҳам ўйинимизда ўзгаришлар бўлади. Эртага иккала жамоада ҳам имконият бир хил деб ўйлайман. "Бухоро" кучли жамоа, буни уларнинг турнир жадвалидаги ўрни ҳам кўрсатиб турибди. Лекин биз ҳам Бухорога саёҳат учун келмаганмиз. Жанговор ўйин бўлади", – дейди Сергей Ковшов.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика