RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  430 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Сергей Арслонов: "Йигитлар стресс ҳолатидан чиқиб кетиши учун вақт керак" Новости

Сергей Арслонов: "Йигитлар стресс ҳолатидан чиқиб кетиши учун вақт керак"

Coca Cola Суперлигаси 1-тури доирасида ОКМКга қарши баҳсдан кейин "Сурхон" бош мураббийи Сергей Арслонов иштирок этди.


- Барчага ҳайрли кеч. Албатта, натижа салбий. Кўплаб вазиятларда рақибга мағлуб бўлдик. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, биринчи бўлимда голга тортадиган икки-учта ҳолат. Аммо бизда вазиятлардан фойдаланиш самарадорлиги яхши эмас. Шу сабабли ҳар бир вазият учун ишлаш керак. Бизнинг мақсадимиз ҳар бир яратилаётган вазиятлардан гол уриш. Баъзида ишонч етишмади, баъзида эса устамонлик сифатлари. Агарда иккинчи голни уриб олганимизда кийим алмаштириш хонасида бошқача атмосфера бўларди. Сўнгги икки вазият эса жамоанинг рухий ҳолатига ҳам боғлиқ бўлди. 

- Жамоанинг биринчи рақамли мураббийи ким: Сизми ёки Токов?

- Саволингизга шундай жавоб берай: мен бу ерга ишлашга келганман. Бош мураббий, ёрдамчи мураббий ёки А, Про-лицензияси бор мураббий сифатида эмас, шунчаки бу ерга келишдан олдин раҳбариятга мен ишлашни истайман деганман. Албатта, мураббий танлаш учун клубдагилар барча жиҳатларни ўрганиб чиқишади. Мени бу ерга таклиф қилишдими, демак, мен ишлайман. 

- Буни тушунамиз. Аммо бир жамоада икки бош мураббий бўлиши мумкин эмас: 45-55га бўлади камида. Асосий мураббий сифатида кимни кўрамиз?

- Мен. Барчасига жавоб бераман. Натижа, тайёргарлик, умуман ҳаммаси менинг бўйнимда. Чунки мен бош мураббийман.

- Бу фақат қоғозда.

- Ҳеч кимни фикрини ўзгартиришни, ОАВни танқид қилишни истамайман. Ким ўзига керакли бўлса, ўша нарсани ёзсин. Яна бир бор такрорлайман, мен бу ерга ишлашга келганман. 

- Агарда "Сурхон"нинг натижалари ёмонлашиб кетса, жамоани Токов йиғган, сиз эмас. Шундай бўлган тақдирда Сизни истеъфога чиқаришса-ю, Токов қолса, алам қилмайдими?

- Натижага мен жавоб бераман. Сиз айтган ҳолат футболда жуда кўп учрайди. Баъзида мураббийлар трансфер сиёсатига аралашмайди ҳам. Бу мен учун ўзига хос чақирув. Вақт барчасини ўз жойига қўйиб қўяди. 

- Иккинчи бўлимда "Сурхон" ОКМКнинг биринчи чизиғидан амаллаб ўтди, бироқ марказга келиб, тўпни олдираверди, яъни, рақиб майдонига ўта олмади. "Сурхон"да худди ёш болалар ўйнаётгандек. Ўртадаги класс сезилиб қолди. Аммо биринчи бўлимда яхши ўйнаганди.

- Фикрингизга қўшиламан. Икки жуда фарқли тайм бўлди. Айтганимдек, танаффусга қадар бўлган икки вазиятдан фойдаланишимиз керак эди. Бу асосий вазиятлар эди. Бу эса футболчиларнинг рухий ҳолатига таъсир қилди. Гол урганимизда ўзимизни бироз эркинроқ ҳис қилардик. Жуда кучли рақибга қарши тартибли ўйнаб турган пайтимиз шундай вазиятлар фойдаланмаганда йигитларга спортча агрессивлик, балки, ўзини назорат қила олиш ҳам етишмади. Буни стресс дейиш мумкин. Уларга ушбу стрессни енгиб олиши учун вақт керак. Бошқачасига иложи йўқ. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика