RU

Последние новости

01:30Испания кубоги. "Атлетико" "Барселона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  98 00:32АПЛ. "Челси" – "Саутгемптон". Таркиблар аниқ!  2 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду фаолиятидаги 925-голини урди  1 00:15Сардор Рашидов "Навбаҳор"да қолади  1 00:00Ўзбекистон Суперлигасида қишки трансфер ойнаси ёпилди  0 23:57"Навбаҳор" беш нафар легионерни Суперлига учун рўйхатдан ўтказди. Улар кимлар?  0 23:36Трент ва "Реал Мадрид" 4 йиллик шартнома бўйича оғзаки келишувга эришишди  10 22:33Тебас: "Реал" раҳбарияти ўзидан қурбон ясаб олиб, хар ҳил фитна назарияларини тарқатмоқда"  54 22:08Гвардиола де Брюйнени "Сити"даги келажаги ҳақида гапирди  4 21:46Амирбек Бакаев Беларуснинг бошқа бир клубига ўтди  6 21:15"Машъал" ганалик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  4 20:48"Навбаҳор" беш нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:27Доменико кетди, Тибо қайтмоқда  0 20:02Элдор Шомуродов – А Серия 26-тур рамзий терма жамоасига киритилди  11 19:42Федерико Вальверде жароҳат туфайли кубок ярим финалида майдонга туша олмайди  3

Сергей Арсланов: "Наманганда ўйнаш жуда қийин, чунки мухлислар босимини ҳис этасиз" Новости

Сергей Арсланов: "Наманганда ўйнаш жуда қийин, чунки мухлислар босимини ҳис этасиз"

Coca Cola Суперлигаси 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Сурхон" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Сергей Арсланов матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Ҳаммага хайрли кеч. Қисқача айтадиган бўлсак, ҳаммаси яхши ва шу билан бирга, ёмон бўлди. Яхши деганда, йигитларимиз охиригача курашишганини ажратиб кўрсатмоқчиман. "Навбаҳор" яхши шаклланган жамоа эканлигини барчамиз биламиз. Бундан ташқари, бу ерда футболни севишади, мухлислар астойдил жамоани қўллаб-қувватлаб туришади. Футболчиларимиз ҳаракат қилишди, шунга қарамай, пенальтидан урилган гол бутун ўйин тақдирини ҳал этди. Ёмон, яъни салбий жиҳат деганда, қониқарсиз натижани назарда тутяпман. Биз доим ўз олдимизга юқори мақсадларни қўямиз. Афсуски, бугун қимматли очколарни қўлга киритиш насиб қилмади. "Навбаҳор" жамоаси ва унинг мухлисларини ғалаба билан табриклайман.

- "Навбаҳор"нинг ўйинлари борасида қандай фикрдасиз?

- Биз "Навбаҳор" тарихини яхши биламиз. 1996-йил чемпион бўлганида юлдузли таркибга эга эди. Ҳозир раҳбарият ва мураббийлар штаби шу чемпионликни қайтаришга уринишмоқда. "Навбаҳор" кучли мураббийлар штабига эга, Самвел Бабаянни яхши менежер сифатида биламиз. Жамоада кўплаб тажрибали ва индивидуал жиҳатдан кучли футболчилар йиғилган. Жамоа ўйинини тўлиқ ўрганиб чиққандик, ўйинни қанот орқали қуришини, тезкор футболчиларга эгалигини инобатга олгандик. Бугун қаршилик кўрсатиш қийин бўлди. Биринчи бўлимда жуда қийналдик, иккинчи таймда эса ўйинда бурилиш ҳосил қилдик. "Сурхон" футболчиларига ҳеч қандай эътироз йўқ. Мухлисларимизга ҳам катта раҳмат, уларга самимий миннатдорлик билдираман. 

- "Навбаҳор"нинг чемпионлик имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Сал олдин айтганимдек, жамоада кучли мураббийлар ва футболчилар жамланган. Самвел Бабаян ҳар бир деталларга эътибор қаратади. Ҳимоя ёки ҳимоядан ҳужумга чиқиш, умуман, ҳаммасига эътибор қаратади. 1996 йилги чемпионликни қайтариш учун ҳаммаси етарли.

- Ортда қолган турларни инобага олиб, "Сурхон" учун энг оғир ўтган ўйин қайси бўлди деб ўйлайсиз?

- Мен қайсидир ўйинни ажратиб кўрсатолмайман. Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. Ишонинг, ҳар бир ўйин жуда қийин ўтади. Айниқса, Наманганда жуда қийин, чунки мухлислар босимини ҳам ҳис этасиз.

- "Сурхон" асосан ёш футболчилардан иборат. Яхши ўйнаётган футболчиларга гранд жамоалардан таклифлар бўлиши мумкин. Шу ҳолатда қандай йўл тутасиз? Уларни қўйиб юборасизми?

- Биз жамоамиз аъзолари футболчи сифатида ўсиши тарафдоримиз. Агар кучлироқ клубдан таклиф тушса, бунга қаршилик қилмаймиз. Бу клубимиз фалсафаси десак ҳам бўлади. Клубимиз футболчилар учун ўзига хос "трамплин" бўлиб берса, бундан фақат хурсанд бўламиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика